📄 Бепул материаллар: бухгалтер учун чек-листлар ва қўлланмалар →
IN PLUS Жойни банд қилиш
УМУМОВҚАТЛАНИШ ВА ЧАКАНА САВДО

Дўкон ва ошхона бухгалтериясини «тушунмасдан» эмас — ҳужжат билан, мустақил юритасиз

Товар кириминдан йил охиридаги ҳисоботгача — ҳар дарс иш столингиздаги реал савол билан бошланади ва тайёр ечим билан тугайди.

📚 4 оффлайн + 3 онлайн дарс💻 Оффлайн ёки Zoom🎬 Платформада 3 ой📍 Тошкент, Сингапур Университети👨‍🏫 Алишер Ниязов🗓 Старт — 13.09.2026
Жойни банд қилишНима қўлимда қолади?
5 200 0003 750 000 сўм· эрта рўйхатдан ўтганда · бўлиб тўлаш бор
Курс нима беради

Уч жумлада: курсдан кейин нима ўзгаради

Мураккаб атама эмас — иш столингиздаги учта аниқ натижа.

📥

Товар ҳужжат билан киради

Расмий харид, нақд закуп, ЯТТ ва ўзини банд қилган шахсдан, уставга ҳисса, корпоратив карта — ҳар йўлнинг ўз бирламчи ҳужжати бор. ҚҚС зачёти қўлдан кетмайди.

🍲

Таннарх ва склад тартибли

Ош ҳам, кола ҳам ўз йўли билан: калькуляция картаси, чиқим нормаси, чакана нархда ҳисоб ва устама. Таннарх «кўзга қараб» эмас, ҳужжат билан чиқади.

🧾

Касса ва ҳисобот тўғри келади

Нақд, терминал, QR ва маркировка — кунлик сверка билан ёпилади. Йил охирида ҳисоботни ўзингиз, ишонч билан тўлдирасиз.

Ўзгариш

Ҳозир қандай — курсдан кейин қандай

Бу жумлаларни ўқувчиларимиз айтган. Ўзингизни топсангиз — курс айнан сизга.

Ҳозир
Курсдан кейин
Мижоз «дўкон очаман, ёнида ошхона ҳам бўлади» деса — нима кераклигини айтолмайман
Рухсат, лицензия ва хабардор қилиш фарқини иккиланмай айтасиз
Нақд олинган товарни қандай кирим қилишни аниқ билмайман
Ҳар кирим йўлини ўз бирламчи ҳужжати билан расмийлаштирасиз
Магазинда минглаб товар — ҳаммасини донама-дона юритиш имконсиз
Чакана нархда ҳисоб ва устама тизимини қўйиб, инвентаризацияни ёпасиз
Ошхонада таннарх «кўзга қараб» чиқади, порция нархини асослаёлмайман
Калькуляция картаси ва чиқим нормаси билан ҳар порция таннархини асослайсиз
Нақд билан терминалдан тушган пул ҳисобда тўғри келмайди
Касса, эквайринг ва QR тушумини кунлик сверка билан мослайсиз
Маркировкали товарни (сув, пиво, дори, сигарета) қандай киритишни билмайман
Фақат тўғри ЭҲФ билан кирим қилиб, тизимдаги ҳаракатни бошқарасиз
Импорт товар қайси сана ва қайси курс билан тушишини чалкаштираман
Божхона қиймати, курс фарқи ва импорт ҚҚСини тўғри ҳисоблайсиз
Йил охирида ҳисоботни ўзим тўлдиролмайман, кимдандир сўрайман
Ҳисоботни даромад қисмидан бошлаб, бошдан-охир мустақил тўлдирасиз
Йўналишлар

Сиз қайси саволдасиз?

Ўзингизга керакли йўналишни танланг — ҳар бўлимда мавзулар савол, ечим ва дарсдан кейинги аниқ натижа билан очилади.

📥 Товарни кирим қилиш ва ҳужжатлаштириш

← Барча йўналишлар

Товарни кирим қилишнинг барча йўлини — контрагентдан расмий харид, нақд закуп, ЯТТ ва ўзини банд қилган шахсдан, уставга ҳисса, корпоратив карта — тўғри бирламчи ҳужжат билан расмийлаштиринг. Норматив база, кирим ордери, юк хати/ТТН, харид далолатномаси, лицензия/хабардор қилиш ва ҳар бир йўлнинг солиқ оқибати (20% жарима, 12% солиқ хавфи) шу ерда — ёлғиз бухгалтер ҳам текширувдан қўрқмай, мустақил ишлайди.

Дўкон очмоқчиман — қайси рўйхатдан ўтаман, нимани сотишга рухсат кераклигини қаердан биламан?
Сизнинг саволингиз: Бу соҳада янгиман, тушунчам кам — мижоз «дўкон очаман, ёнида ошхона ҳам бўлади» деб келса, унга нима қилиш кераклигини айтолмайман; лицензия керакми ё йўқми — билмайман, чалкашиб кетаман.
  • Савдонгиз қайси турга киришини — улгуржими (катта партия, бошқа корхонага), чаканами (охирги харидорга дона-дона), муддатли тўлов (рассрочка) биланми ёки умумий овқатланиш (жойида пишириб сотиш)ми — ажратасиз ва ҳар бирига қайси қоида ишлашини биласиз.
  • Дўкон очишдан олдин рўйхатдан ўтиш ва савдони тартибга солувчи асосий қоидалар — чакана савдо ва умумий овқатланиш қоидалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш қарори — сизнинг доимий «шпаргалка»нгизга айланади.
  • Учта даражани бир-биридан ажратасиз: рухсат (олдиндан олинадиган), лицензия (аптека, нефт маҳсулоти каби — жой, ходим, санитария шарти, давлат божи, муддат) ва хабардор қилиш (алкоголь, пиво, тамаки — тизимга киритиш ва ойлик йиғим).
  • Товарни кирим қилишдан олдин «бу маҳсулот мажбурий рақамли маркировкага тушадими?» — сув, пиво, дори, сигаретани — текширасиз; тушса, фақат QR/белгили ЭҲФ билангина кирим қиласиз.
  • Диққат-тузоқ: лицензияли фаолиятни лицензиясиз бошлаш — жиддий жавобгарлик, хабардор қилишдан эса бўйин товлаб бўлмайди; қайси фаолият нима талаб қилишини ёдламай, қонун иловасидаги рўйхатдан ўз фаолиятингизни топасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар қандай савдо ёки ошхона учун қайси рўйхатдан ўтиш, лицензия керакми ёки хабардор қилиш етарлими — иккиланмай айтасиз.
Бирламчи ҳужжатлар — қайси бирини қачон тўлдириш ва қаерга ёзишни чалкаштириб юбораман, нима қилай?
Сизнинг саволингиз: Бирламчи ҳужжатларни, фактура-ТТНни тушунмасдан бажаряпман, виждоним қийналяпти — устозим йўқ, ёлғиз бухгалтерман, ҳар бир қоғоз қаердан келиб қаёққа кетишини билмайман.
  • Курс давомида кундалик ишлайдиган асосий норматив ҳужжатларни бир папкага йиғасиз (ТМЗ стандарти, счётлар режаси, чакана/умумий овқатланиш қоидалари, харажатлар таркиби, маркировка ва касса қарорлари) — керак бўлганда «тахминан» эмас, амалдаги таҳрирдан топасиз.
  • Кирим ордери (М-4 шакл)ни — товар омборга қабул қилинганда миқдорни штук/ўлчов бирлигида қандай ёзиш ва ким имзолашини — тайёр намунада тўлдирасиз.
  • Юк хатини — товар етказиб берилганда «ким, кимга, нима, қанча» деган ҳамроҳ ҳужжатни — расмийлайсиз.
  • Харид қилиш далолатномасини — аҳолидан (бозордан, жисмоний шахсдан) нақдга олинганда сотувчининг паспорти/ЖШШИР, маҳсулот, нарх ва сумма билан — тўғри тузасиз.
  • Ҳисобдор шахсларни расмийлаштиришни бошидан охиригача кўрасиз: буйруқ билан тайинлаш, аванс ҳисоботи (авансовый отчёт) билан ёпиш ва ҳисобдор шахслар низоми.
  • Ҳар бир бирламчи ҳужжатни «қачон тўлдирилади — ким имзолайди — ҳисобда қандай акс этади» тартибида, тайёр намуна (қовурға) билан оласиз ва кейинги харидга ўша шаблонни ташлаб ишлайсиз.
  • Диққат-тузоқ: далолатномасиз нақд харид — на харажат, на кирим тасдиқланмайди; давлат намунасидаги ҳужжат билан корхона ўзи тасдиқлайдиган ҳужжатни аралаштириб юборманг.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар бир хўжалик амалиётига қайси бирламчи ҳужжат кераклигини биласиз ва уни тайёр намунадан ишончли тўлдирасиз.
«ЭҲФ келди — кирим қилдим, тамом» деса бўладими, ё яна бир нима етишмаяптими?
Сизнинг саволингиз: Фактура-ТТН масаласида қийналаман — товар машинада келади, ЭҲФ бор, лекин ТТН керакми, керак бўлса қачон — билмайман, текширувдан қўрқаман.
  • Товар омборга беш йўл билан кириши мумкинлигини — контрагентдан расмий харид, уставга ҳисса, нақд закуп, ЯТТдан ва ўзини банд қилган шахсдан — умумий алгоритм билан кўрасиз; ҳар йўлда савол битта: «кирим қилинаётган товарнинг ҳужжати борми?»
  • Контрагентдан расмий харидни кетма-кетликда расмийлайсиз: шартнома → тўлов → ишончнома → ЭҲФ; ишончнома нега етказиб берувчи учун ҳам муҳимлигини (товарни ваколатли шахсга бердим деган далил) тушунасиз.
  • Транспортда келган товарга ЭҲФдан ташқари юк хати (ТТН) ҳам шартлигини — ЭҲФ «нима сотилди»ни, ТТН эса «нима, қаердан-қаёққа, ким билан ташилди»ни кўрсатишини — ажратасиз.
  • ТТН қачон керак эмаслигини ҳам биласиз: юк транспорти қатнашмаса, товар қўлда/аравачада ё бир ҳудуд ичида кўчирилса.
  • Товар кирими ва кирувчи ҚҚС зачётини қайси счётлар билан юритишни кўрсатиб ўрганасиз.
  • Диққат-тузоқ: ЭҲФ келгани — ТТН бор дегани эмас; транспортдаги товарга ТТН бўлмаса, товар «ҳужжатсиз ташилган» деб қаралиб, товар қийматининг 20% миқдорида жарима хавфи туғилади — бухгалтерияда кирим бўлса ҳам, солиқ томони буни алоҳида текширади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз расмий харидда қайси ҳужжат етишмаётганини дарҳол кўрасиз ва транспортдаги товарни 20% жаримасиз кирим қиласиз.
Нақд пулга бозордан олинган товарга қандай ҳужжат қиламан, «жисмоний шахсдан олдим» деб солиқ ёпишадими?
Сизнинг саволингиз: Нақд пулга сотиб олинган маҳсулотларга ҳужжатлар қилишни билмайман — бозордан оламиз, чек йўқ, кейин 12% ушланадими ё йўқми — чалкашиб кетаман.
  • Нақд закупни бошидан охиригача схема билан юритасиз: банкдан кассага пул ечиш → ходимга (ҳисобдор шахсга) расход ордери билан бериш → у аванс ҳисоботи, харид далолатномаси ва кирим ордери билан ёпиши → товарни кирим қилиш.
  • Жисмоний шахсдан нақдга олинган товарга чек/ҳужжат бўлмаса, тўлиқ сумма даромад деб қаралиб 12% даромад солиғи туғилишини — «калит сўз: жисмоний шахсдан + нақд пулга» эканини — тушунасиз, шунинг учун QR-чек ёки харид далолатномаси билан оласиз.
  • Деҳқондан ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти (сабзавот, гўшт, тухум)ни олганда имтиёз борлигини — 12% ушланмаслигини — биласиз; бунинг учун харид далолатномасини сотувчи Ф.И.Ш., ЖШШИР ва паспорт нусхаси билан тўғри тўлдириб, электрон тизимга киритасиз.
  • Диққат-тузоқ: имтиёз фақат уй/деҳқон хўжалигида ЕТИШТИРИЛГАН маҳсулотга ишлайди — деҳқон бошқадан олиб келиб қайта сотган товарга эмас; «жисмоний шахсдан олдим, демак 12% ушлайман» деб кўпчиликнинг адашадиган жойи ҳам шу ерда.
Натижа: Дарсдан кейин сиз бозордан нақдга олинган ҳар қандай товарни тўғри ҳужжат билан кирим қилиб, ортиқча 12% солиқ тўламайсиз.
Муассис пул эмас, товар киритмоқчи — буни қандай кирим қиламан ва солиқ чиқадими?
Сизнинг саволингиз: Мустақил юритмокчиман, лекин муассис устав фондига товар киритса, уни қандай расмийлаштиришни билмайман — кейин «текинга олинган» деб солиқ ёпишиб қолишидан қўрқаман.
  • Уставга натура (товар) кўринишидаги ҳиссани қабул-топшириш акти билан киритишни ва катта ҳисса бўлса мустақил баҳоловчи баҳолашини — товар баҳодан юқори қийматда кирим қилинмаслигини — ўрганасиз.
  • Бу кирим қайси счётлар билан ёзилишини ва нега бу «сотиш эмас, улуш киритиш» ҳисобланишини тушунасиз.
  • Ҳужжат (акт + баҳо) бўлмаса, солиқ томони буни жисмоний шахсдан норасмий харид деб қараб 12% даромад солиғи солиши мумкинлигини ва бу хавфни қандай камайтиришни (ҳиссани инвестиция/улуш сифатида расмийлаштириш, устав фондини муддатида шакллантириш) кўрасиз.
  • Текинга (ҳақ тўламай) келган мулк ҳам даромад ҳисобланишини — «пул чиқмади, демак даромад йўқ» гапи хато эканини — биласиз; аввал даромадми, кейин Президент/ВМ қарори бўйича истисно борми деб текширасиз.
  • Диққат-тузоқ: товар қайта сотиш учун келганми ёки асосий восита сифатидами — оқибат ҳар хил; расмийлаштириш хато бўлса, чиқиш йўли текинга олинган мулк деб 15% фойда солиғи тўлаш бўлиб қолади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз уставга киритилган товарни акт ва баҳо билан тўғри кирим қилиб, ортиқча даромад солиғи хавфини йўқотасиз.
ЯТТ ё ўзини банд қилган шахсдан, ёки корпоратив карта билан олинган товарни қандай кирим қиламан?
Сизнинг саволингиз: Ўртадаги бухгалтер сифатида қийналаман — катталар ЭҲФ билан ишлайди, мен эса ЯТТдан ё карта билан олинган товарга ҳужжатни ўзим ўйлашим керак, чек йўқолса нима қилишни билмайман.
  • ЯТТдан харидни расмийлайсиз: ЯТТ бухгалтерия эмас, фақат солиқ бўйича товар ҳисобини юритишини, ундан тўғри чек/маълумотнома талаб қилиш кераклигини ва ЯТТ ҚҚС тўловчиси бўлмаса зачёт бўлмаслигини биласиз.
  • Ўзини банд қилган шахсдан харидда товар унинг рўйхатдаги фаолиятига мос келиши шартлигини, мос келмаса кирим асоси йўққа чиқишини рўйхатдан текширасиз; ЯТТ билан «ўзини банд қилган шахс» иккови икки хил статус эканини ажратасиз.
  • Корпоратив карта (КБК) орқали харидни — бу ҳам ҳисобдор шахс схемаси эканини — комплект билан расмийлайсиз: картадан фойдаланиш низоми, ходимлар рўйхати буйруғи, моддий жавобгарлик шартномаси, ҳар 10 кунда бир марта ҳисобот.
  • Корпоратив карта чеки ЭҲФ сифатида рўйхатдан ўтказилса ҚҚС зачётга олинишини ва картадан иш ҳақи, пенсия, дивиденд тўлаш ё оддий нақдлаштириш мумкин эмаслигини — фақат фаолият харажати учунлигини — биласиз.
  • Диққат-тузоқ: чек йўқолса қўл силтаманг — карта ҳисобрақами бўйича айланмани («выписка») тортиб, тушунтириш хати билан харажатни тасдиқлайсиз; ходимга натурал совға белгиланган БҲМ бараваригача даромад солиғидан озод, ошса — фарқидан солиқ.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ЯТТ, ўзини банд қилган шахс ва корпоратив карта орқали олинган товарни ҳужжат билан асосли кирим қилиб, ҚҚС зачёти имконини қўлдан бермайсиз.
Шу йўналиш бўйича дастурни олиш

🏬 Чакана савдо: товар ва склад ҳисоби

← Барча йўналишлар

Чакана савдо ва супермаркет бухгалтериясини ноль-ноль ўзлаштиринг: суммовой ва донали учёт, устама ва пештахта нархи, склад-остаток, чегирма, списание, товар қайтариш ва корпоратив карта — ёлғиз бухгалтер ҳам мустақил, текширувдан қўрқмай юритадиган қилиб.

Магазинимда 1000 та товар — ҳаммасини донама-дона юритмасам бўладими?
Сизнинг саволингиз: Склад ва расход товар масалаларида қийналаман: устозим йўқ, ёлғиз бухгалтерман, шунча номенклатурани қандай юритишни ўзим ҳам билмайман.
  • Донали (штучный) ва суммовой (суммавий) ҳисобнинг фарқини — ва ўлчов бирлигини ташкилотнинг ўзи танлаш ҳуқуқи борлигини ажратасиз: номенклатура кам ва назорат керак бўлса — донали, супермаркет/эҳтиёт қисм/умумий овқатланишдек кўп бўлса — суммовой.
  • Товарни кирим қилишнинг 3 усулини: таннарх (харид қиймати + қўшимча харажатлар), фақат харид қиймати (қўшимча харажатлар давр харажати 9413 га), сотиш қиймати + устама (фақат чакана савдо ва умумий овқатланишга рухсат) — қайси бирини ҳисоб сиёсатингизга ёзишни биласиз.
  • Дастурда тўғри склад турини танлашни: опт (таннарх бўйича), розничный магазин (донали/штучный), неавтоматлаштирилган савдо нуқтаси (суммовой, номенклатурасиз) — суммовой учун «чакана савдо (суммавий)» деган алоҳида склад очасиз.
  • Ҳисоб сиёсатини (учётная политика) бошидан созлашни: баҳолаш методи (ФИФО ёки ўртача), товарни сотиш қиймати бўйича юритиш, устамани прямой проводка билан ёзиш — ва кирим проводкасини (Дт 2910 – Кт 6010, кирувчи ҚҚС Дт 4410 – Кт 6010) кирим ордери (М-4) ва юк хати билан асослашни.
  • ТМЗ ҳисобининг 2 тизимини: доимий (непрерывная — донали ҳисобга, ҳар ҳаракат ёзилади) ва даврий (периодическая — суммовой ҳисобга, ой охирида инвентаризация билан сотилган товар таннархи чиқади); умумий овқатланишда суммовой айниқса қулай.
  • Диққат-тузоқ: суммовой ҳисоб бухгалтерияда осон, лекин солиқ томон «кирган товар — чиққан товар» миқдорини солиштиради; сайёр текширувда сиздан остаток сўралади ва инвентаризация билан таққосланади — суммовой юритсангиз ҳам товар миқдорини (остатокни) назорат қилмасангиз, штрафга тушасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ўз магазинингизга донали ёки суммовой ҳисобни онгли танлаб, тўғри склад тури ва ҳисоб сиёсати билан товарни биринчи кундан ишончли кирим қиласиз.
Товарга неча фоиз устама қўяй ва ярлыкдаги нарх ичида ҚҚС борми?
Сизнинг саволингиз: Устама ва нархнинг нюансларини тушунмасдан, мохиятига етмасдан бажараяпман — нархни тўғри қўяяпманми, ичида ҚҚС борми, ишонмайман.
  • Опт омбордан (2910) магазинга (2920) ички кўчириш (перемещение) ҳужжатини тузиб, айнан шу пайтда устама (наценка) қўйишни: Дт 2920 – Кт 2910 (таннарх) ва Дт 2920 – Кт 2980 (устама) проводкалари билан ишлайсиз.
  • 2980 «Товарлар бўйича савдо устамаси» контрактив (контрпассив) счёт эканини — яъни у пештахтадаги 2920 ни камайтириб турувчи счёт эканини — тушуниб оласиз.
  • Пештахта (ярлык) нархини белгилашни: сотиш нархи ичида ҚҚС туриши, дастурга «нарх ичида ҚҚС бор» деб белгилаш ва ичидан ажратиш формуласи — база = сумма ÷ 112 × 100, ҚҚС = сумма ÷ 112 × 12 (ставка 12%).
  • Кирим пайтида автомат устама (номенклатура нархларини ўрнатиш): устамангиз фиксланган (20/30/40%) бўлса, дастур сотиш нархини ичидаги ҚҚС билан ўзи қўяди; қўймаётган бўлса — нарх ўрнатиш созламасини тўғрилашни.
  • Товарни перемещениясиз тўғридан-тўғри розницага устама билан кирим қилиш — супермаркет йўли — ва розница счётлари қандай ажралишини (2920 сотиш нархи, 2921 донали устама, 2923 суммовой устама) кўрасиз.
  • Диққат-тузоқ: ҚҚС тўловчи бўлсангиз, харидор кўрган ярлык нархи ичида 12% ҚҚС «ўтиради» — 11 000 000 сотиш қийматига ярлык = 11 000 000 × 1,12 = 12 320 000; ҚҚСни нарх устига қўшиб эмас, доим нарх ичидан ажратинг.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар товарга устамани тўғри қўйиб, пештахта нархини ичидаги ҚҚС билан бирга хатосиз шакллантирасиз.
Кунлик тушумни касса, терминал ва Click бўйича қандай ажратаман?
Сизнинг саволингиз: Нақд пул билан терминалдаги разницада ва схетларни тўғри ёпишда қийналаман — проводкаларни мохиятини тушунмай бажараяпман, виждоним қийналяпти.
  • Сотув тушумини канал бўйича ажратишни: нақд Дт 5010 – Кт 9020, терминал (эквайринг) Дт 5720 – Кт 9020, ҳар канал ҚҚСи Кт 6410; маркетплейс/QR (Click, Payme) пули аванс бўлиб тушиб, чек билан ёпилишини кўрасиз.
  • Терминалга фиксланган процент қўймасликни — банк комиссияси ҳар банкда ҳар хил (Humo бошқа, Uzcard бошқа) — уни фактик банк ҳисоботидан юритиш; бир нечта терминал бўлса, ҳар бирини алоҳида субсчётда юритишни.
  • Сотилган товар таннархини сотиш қиймати бўйича ҳисобдан чиқаришни: Дт 9120 – Кт 2920.
  • Реализованная наценка (сотилган товарга тегишли устама) ни ўртача усулда топишни: коэффициент = устама жами (2980) ÷ сотиш қиймати жами (2920); сотилганга тегишли устама = реализация × коэффициент; сторно Дт 9120 – Кт 2980, шунда 9120 да ҳақиқий таннарх қолади.
  • Ой ёпилиши (закрытие месяца) устамани тарқатиб, ҚҚСни ажратиб, молиявий натижани беришини; кейин дастур берадиган справка-расчёт устама қандай ҳисобланганини кўрсатишини ўрганасиз.
  • Диққат-тузоқ: фойда солиғини топшираётганда таннархни тўғридан-тўғри 91 (9120) дан олманг — унинг ичида устама ҳам «ўтиради»; ҳақиқий таннарх — бу 91 дан 99 га борган сумма, шунинг учун устама билан ишлаган ҳар бир бухгалтерга анализ (аналитик) счёти мажбурий.
Натижа: Дарсдан кейин сиз бир кунлик тушумни ҳар канал бўйича ажратиб, сотилган товар таннархи ва устамасини тўғри ҳисобдан чиқариб, фойда солиғи учун соф таннархни аниқ оласиз.
Ҳар товарни дона бўйича юритяпман — остатка нега тўғри чиқмайди?
Сизнинг саволингиз: Остатка ва расход товарда, нотўғри урилган чекларни тўғрилашда қийналаман — дона бўйича юритаман деб бошладим, лекин қолдиқ реал билан тўғри келмаяпти.
  • Донали учётнинг универсал 6 қадамини: кирим (Дт 2910/4410 – Кт 6010) → чакана омбор очиш ва шот созлаш → нарх белгилаш + учёт сиёсатини текшириш → омбордан чаканага кўчириш (Дт 2920 – Кт 2910) → сотув (терминал/нақд Дт 5720/5010 – Кт 9020, ичида 6410; таннарх Дт 9120 – Кт 2920) → инвентаризация/солиштириш — кетма-кет ишлайсиз.
  • Чакана омбор очишда шотларни тўғри белгилашни: товар 2920, даромад 9020, таннарх 9120, ҚҚС 6410; улгуржи омбор товари таннархда (2910), чакана товар сотиш нархида (2920) — иккита алоҳида счёт, адаштирилмаслигини.
  • Учёт сиёсати (ФИФО ёки ўртача) йил бошида белгиланиб, йил давомида ўзгармаслигини — чакана учун кўпинча ФИФО қулайлигини.
  • Ой охирида инвентаризация ва уч жойни солиштиришни (сверка): терминал (эквайринг ҳисоботи), онлайн ККМ (my.soliq.uz), ҚҚС ва айланма солиғи атчоти; нотўғри урилган ва тахланиб қолган чекларни тўғрилашни.
  • Ҳисоб-фактураларни ЭҲФ (Didox) дан автомат юклаш ва бунинг учун созлама ҳамда учёт ёзувларини тўғрилашни; возврат (минус фактура) да автомат нотўғри тортиши мумкинлигини — уни қўлда юритишни.
  • Диққат-тузоқ: «остатка чиқмаяпти» муаммосининг энг кўп сабаби — бир кунда кирим (масалан 10:05) ва кўчириш (10:00) вақти тескари қўйилгани, товар ҳали кирмасдан чиқиб кетган; барча операция бир кунда бўлса, вақтини тартиб билан қўйинг — аввал кирим, кейин кўчириш, кейин сотув.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар товарни дона бўйича юритиб, ой охирида остаткани терминал, онлайн ККМ ва ҚҚС атчоти билан фарқсиз солиштирасиз.
Харидорга чегирма ёки текин товар берсам, солиқ бунга нима дейди?
Сизнинг саволингиз: Остатка списание, чегирма ва текин товарда қийналаман — жарима ёзиб кетишса, «схема» деб айбласа деб текширувдан қўрқаман.
  • Чегирманинг 2 турини — сотув пайтидаги (товар таннархини/даромадни камайтиради, алоҳида проводка йўқ) ва сотувдан кейинги (ретро/молиявий — ручной проводка, фойда солиғи базасига таъсир қилади) — ажратасиз.
  • Сотувдан кейинги чегирма проводкаларини: сотувчида даромад камаяди (9050, амалда кўринсин деб 9040 субҳисобда) тузатувчи (корректировочный) ЭҲФ билан; харидорда даромад бўлади (Дт 6010 – Кт 9590, автокамерал хавфини камайтириш учун 9390 эмас 9590 га), зачётдаги ҚҚС камаяди; суммани сумма ÷ 112 × 100 билан ажратишни.
  • Товарни текин бериш (безвозмездная передача): шартнома/нарх сиёсатида асосланиб иқтисодий жиҳатдан оқланса — чегириладиган харажат (Дт 9410); мезонсиз бўлса — чегирилмайди; текинга ҳам 12% ҚҚС ҳисобланади, олувчи эса ҚҚСни зачётга ололмаслигини.
  • Товарни яроқсизлик/муддати ўтиши сабабли ҳисобдан чиқаришни (списание): Дт 9430 – Кт 2910 (себестоимость) акт спишите билан; оддий яроқсизлик чегирилмайдиган харажат, фавқулодда ҳолат (ёнғин, авария, офат) эса чегириладиган; молиявий натижа ва фойда солиғи базаси фарқи — норма.
  • Товар қайтаришни: етказиб берувчига (Дт 6010 – Кт 2910, таннархни аниқ кўрсатиш шарт — акс ҳолда фарқ нотўғри счётга кетади) ва харидордан (минус фактура — реализация камаяди, таннарх тикланади) — икки ҳолатни.
  • Диққат-тузоқ: муддати ўтган товарни шунчаки списание қилиб харажатга олманг — текширувда «ўзинг олиб кетгансан» дейилиши мумкин; иложи бўлса себестоимостдан пастга сотинг ёки утилизация корхонасига акт билан топшириб, ҳамма нарсани ҳужжат билан «страховка» қилинг.
Натижа: Дарсдан кейин сиз чегирма, текин товар, яроқсизлик ва товар қайтаришни тўғри проводка қилиб, солиқда нима чегирилиб-чегирилмаслигини ҳужжат билан асослайсиз.
Ходим корпоратив карта билан харид қилди — буни қандай ёзаман?
Сизнинг саволингиз: Проводкаларда ва бирламчи ҳужжатларда қийналаман — корпоратив картани ёлғиз ўзим биринчи марта юритяпман, қаердан бошлашни билмайман.
  • КБК бўйича банкдаги иккита счёт фарқини: 23102 — транзит счёт (ой охирида асаткаси албатта ёпилиши шарт) ва 22620 — асосий счёт (қолдиқ шу ерда кўринади); пул ҳисоб-рақамдан 23102 орқали 22620 га ўтишини.
  • Учётда КБК учун 5530 дан 5531 субшот очишни (ноль-дан яратмай, мавжуд счётдан нусха олиб) ва картани тўлдиришни: Дт 5531 – Кт 5110.
  • КБКни фақат тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик шартномаси тузилган ходимга беришни: Дт 4230 – Кт 5531; ходим 10 кун ичида аванс ҳисоботи бериши; ходимлар рўйхати раҳбар буйруғи билан тасдиқланишини.
  • КБК бўйича харидни: товар омборга (Дт 2910 – Кт 4230, ҚҚС Дт 4410 – Кт 4230), хизмат — масалан телефон — (Дт 9420 – Кт 4230); КБКда шот-фактура эмас, QR-кодли чек берилишини.
  • КБК чекини my.soliq.uz да 10 кун ичида рўйхатга олишни — бу ҚҚС тўловчига ҚҚСни зачётга олиш учун зарур, айланма солиғи тўловчига эса шарт эмаслигини.
  • Диққат-тузоқ: асосий ҳисоб-рақамдан (228) 22620 га тўғридан-тўғри пул ўтказиб бўлмайди — банк пулни аввал 23102 га, кейин 22620 га ўтказади; асаткани текширганда иккала счётни ҳам солиштиринг.
Натижа: Дарсдан кейин сиз корпоратив карта бўйича тўлдириш, ходимга бериш, товар/хизмат хариди ва чекни рўйхатга олишни бир ўзингиз тўғри юритасиз.
Шу йўналиш бўйича дастурни олиш

🍲 Умумий овқатланиш: калькуляция ва ишлаб чиқариш

← Барча йўналишлар

Ошхона, кафе ва ресторан бухгалтериясини ноль-ноль ўзлаштиринг: таом таннархи, проводкалар, калькуляция, 1С да юритиш ва текширувга тайёргарлик — ёлғиз бухгалтер ҳам мустақил юритадиган қилиб.

Кола билан ошни бир хилда юритсам бўладими?
Сизнинг саволингиз: Бу соҳада янгиман, тушунчам кам — сотиб олган товар билан ўзим пиширган овқатни аралаштириб юбораман деб қўрқаман.
  • Битта ошхонада икки хил фаолият борлигини ажратасиз: тайёр ҳолда олиб, ўзгартирмай сотадиган товар (кола, сув, чой) ва хомашёдан ўзингиз тайёрлайдиган таом (ош, салат, лағмон).
  • Товарни сотиб олиш → омбордан чаканага ўтказиш (устамани алоҳида ажратиб, 2980) → сотиш занжирини кола мисолида бошидан-охиригача ишлайсиз; товар омборда сотув баҳосида туришини кўрасиз.
  • Ўзингиз пиширган таомни хомашё (1010) → ишлаб чиқариш (2010) → тайёр маҳсулот (2810) занжирида, ўз тушум (9010) ва таннарх (9110) счётида юритасиз.
  • Гўшт, гуруч, сабзи, пиёзни «материал» деб кирим қилишни — улар товар ҳам, тайёр таом ҳам эмаслигини — ажратасиз.
  • Мажбурий рақамли маркировкага тушадиган ичимлик/сувни кирим ва сотувда маркировка кодлари билан ҳисобга олишни, ўз товарингиз рўйхатда борми — текширишни ўрганасиз.
  • Диққат-тузоқ: товарни сотганда таннарх аввал сотув баҳосида ёзилиб, кейин устама (2980) орқали ҳақиқий харид баҳосига тушади; ошни сотганда бундай устама йўқ — иккисини аралаштирсангиз, таннарх ва фойда нотўғри чиқади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар бир нарсани — товарми, хомашёми ёки тайёр таомми — бир қарашда ажратиб, тўғри счёт ва проводкага жойлайсиз.
Овқатларни калькуляцияси билан 1С да қандай юритаман?
Сизнинг саволингиз: Овкатларни калкулятсияси билан 1С да юритишни, нақд пулга сотиб олинган маҳсулотларга ҳужжат қилишни билмайман — устозим йўқ, ёлғиз бухгалтерман.
  • Ошхонани дастурга киритишни: банк рақамлари ва учта бўлимни очишни — савдо бўлими (сотиш харажати 9410), ошхона бўлими (ишлаб чиқариш 2010), маъмурий бўлим (9420) — ҳар бўлим ортидаги счётни созлаш.
  • Ҳисоб сиёсатини (учётная политика) тўғри белгилашни: захираларни ҳисобдан чиқариш усули (ўртача ёки ФИФО, йил давомида бир хил), чакана товарга «сотув қиймати» усули, харажатларни статьялар бўйича юритиш.
  • Овқат ишлаб чиқаришда «режали таннарх» белгисини: у қўйилса — тизим рецептурани (спецификацияни) мажбурий сўрайди, қўйилмаса — режали нархни сўрайди; қайси ҳолатда нима сўралишини аниқ биласиз.
  • Ҳар проводка ортидаги бирламчи ҳужжатни тайёрлашни: ҳисобдор шахс тўғрисида буйруқ, кирим кассовый ордери, бозордан харид далолатномаси, аванс ҳисоботи, юк хати (накладная) — ким тўлдиради, ким имзолайди.
  • Ҳужжатсиз операция — ҳисобда йўқ операция: ҳар бир проводкани имзоли ҳужжат билан асослашни, нақд бозорликка ҳам тўлиқ ҳужжат тайёрлашни кўрасиз.
  • Диққат-тузоқ: ҳисоб сиёсатидаги белги нотўғри бўлса, дастур ё рецептура, ё режали нарх сўрамай сизни адаштиради — операцияга ўтишдан аввал настройкани текшириб оласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ошхонани дастурда ноль-ноль созлаб, ҳар нақд харидга керакли ҳужжатни ўзингиз тайёрлайсиз.
Ош пиширишни бошидан охиригача қандай проводка қиламан?
Сизнинг саволингиз: Проводкаларда қийналаман, мохиятини тушунмасдан бажараяпман — виждоним қийналяпти, схетларни тўғри ёполмайман.
  • Нақдга бозорлик циклини тўлиқ: банкдан кассага пул олиш (5010–5110) → ходимга ҳисобдорликка бериш (4230–5010) → бозордан келган хомашёни кирим қилиш (1010–4230) — ҳисобдор шахс ёпилгунча.
  • Зиравор-тузни фактура (ЭҲФ) билан, ҳисоб рақам орқали олишни ва кирувчи ҚҚСни ажратиб зачётга олишни (1010–6010 ва 4410–6010) — нақд ё пул кўчириш фақат кредит счётини ўзгартиришини кўрасиз.
  • Ишлаб чиқаришни: рецептура (спецификация) бўйича хомашёни ишлаб чиқаришга бериш (2010–1010), ошпаз иш ҳақи ва ижтимоий солиғи (2010–6710/6520), тайёр таомни омборга режали таннархда кирим қилиш (2810–2010).
  • Сотишни: нақд (5010–9010) ва терминал (5710–9010) тушум, нарх «ичидан» ҚҚСни ажратиш (сумма ÷112×12) ва сотилган таом таннархини ҳисобдан чиқариш (9110–2810).
  • Терминал пулини банк комиссияси билан (9430 га харажат), нақд тушумни инкассация орқали ҳисоб рақамга ўтказишни (5710 — йўлдаги пул) — пулни жой-жойига қўйишни.
  • Кўпчилик адашадиган жой: банк комиссиясини тушумдан айириб эмас, тушумни тўлиқ ёзиб, комиссияни алоҳида харажатга (9430) оласиз — акс ҳолда даромадингиз кам кўриниб қолади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз бир кунлик ошхона фаолиятини — пул, хомашё, пишириш, сотиш ва инкассациягача — бир ўзингиз тўлиқ проводка қиласиз.
Ошпазнинг ойлиги таомнинг таннархига кирадими?
Сизнинг саволингиз: Таннархни тўғри ҳисоблашни билмайман — ошпаз ойлиги, газ, светни таннархга қўшаманми, йўқми, тушунмайман.
  • Таом таннархига фақат хом ашё (озиқ-овқат) киришини; ошпаз ойлиги, газ, свет, сув, ижара, эскириш эса таннархга кирмай, сотиш харажатига (9410) боришини ўрганасиз — бу овқатланиш ва савдо корхоналарига берилган енгиллик.
  • Иш ҳақини ходим бажарган иш бўйича бўлишни: овқат пиширадиган ошпаз — ишлаб чиқаришга (2010), официант-сотувчи — сотиш харажатига (9410), директор-бошқарув — маъмурийга (9420); ижтимоий солиқ ҳам худди шундай бўлинади.
  • Газ/свет/сув (9410–6010), ижара (9410–6910), иш ҳақи (9410–6710), ижтимоий солиқ (9410–6520) проводкаларини аниқ ёзасиз.
  • Бир марталик идиш-товоқ (стакан, тарелка, салфетка) — асосий восита ҳам, тайёр маҳсулот ҳам эмас; ишлатилиши билан списание акти асосида тўғридан-тўғри сотиш харажатига (1090 → 9410) кетишини кўрасиз.
  • Кўпчилик адашадиган жой: бош ошпазни «сотилаяпти-ку» деб савдо бўлимига (9410) ёзиб қўяди — аслида ошпаз таом тайёрлайди, унинг ойлиги ишлаб чиқаришга (2010) тушади; бўлимни тўғриласангиз, счёт ўзи тўғриланади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз таннархга нима кириб, нима кирмаслигини аниқ билиб, ҳар ходим ойлигини тўғри счётга жойлайсиз.
Битта таом менга аниқ қанчага тушади — биламанми?
Сизнинг саволингиз: Таннарх ва калькуляциянинг нюансларини тушунмайман — режали нарх билан ҳақиқий нарх бошқа-бошқа чиқса, нима қиларимни билмайман.
  • Рецептура билан калькуляциянинг фарқини: рецептура — бир таомга қанча грамм хомашё кетиши, корхона ўзи тузиб тасдиқлайди (мажбурий); калькуляция картаси — таомнинг нархга тушиши (юритиш мажбурий эмас).
  • Ой ичида тайёр таом режали таннархда юриб, ҳақиқий (фактик) таннарх ой ёпилганда чиқишини — режа билан факт фарқи (отклонение) шунда тузатилишини ўрганасиз.
  • Ой ёпишда тизим ишлаб чиқариш харажатларини йиғиб калькуляцияни чиқаришини, даромад ва харажатлар солиштирилиб якуний натижа (9910) кўринишини кўрасиз.
  • Ошхона қолдиқларини юритишнинг икки усулини: план-нарх билан (калькуляция сўралмайди) ва даврий усул (ой охирида битта инвентаризация — қолдиқни санаб, қолгани ишлатилган деб баҳолаш).
  • Инвентаризация акти ва ошпаз ишлатган озиқ-овқат акти — икки бирламчи ҳужжат билан хомашёни расходга олишни ўрганасиз.
  • Диққат-тузоқ: учебний мисолда битта таомнинг фактик таннархи режалидан анча юқори чиқиши мумкин — чунки бутун ошпаз ойлиги битта таомга тушган; кўп хил овқатда ойлик ҳаммасига тарқалиб, таннарх реал бўлади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар таомнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаб, «нархни қаердан олдинг?» деган саволга ҳужжат билан жавоб берасиз.
Текширувчи келса, ошхонамда нимани тафтиш қилади?
Сизнинг саволингиз: Текширувдан қўрқаман — жарима ёзиб кетишса, «схема» деб айбласа деб хавотирдаман; мустақил, қўрқмай юритмоқчиман.
  • Солиқчи рецептурани сўраш ҳуқуқига эга, лекин калькуляцияни (нархни) талаб қила олмаслигини, нарх белгилашда мустақил эканингизни (бир жойда ош 50 000, бошқа жойда 100 000 бўлиши мумкин) биласиз.
  • Чекда сотилган таом закупга (прихид) мос бўлиши кераклигини: фақат ковоп сотиб, закупда сосиска-гречка турса, улар омборда қолиб расходга олинмаслигини — реализация рецептурага инсоф доирасида мос бўлиши шартлигини кўрасиз.
  • Умумий овқатланиш қоидалари талабларини: меню (таркиб, порция, вазн, нарх), ассортимент рўйхати, QR-кодли маълумот, иш режими; спиртли ичимликка алоҳида лицензия, тунги ишга ички ишлардан рухсат.
  • Соҳа солиқ имтиёзларини ҳисоблашни: ёш ходимга ижтимоий солиқ 1%, умумий овқатланишга фойда солиғи 7,5%, нақдсиз тушум улушига қараб ҚҚСнинг бир қисми қайтарилиши (40%/20%), катта савдо-меҳмонхона комплексига мулк солиғи енгиллиги.
  • Диққат-тузоқ: ошхона дастури солиққа интеграция қилинган бўлиши шарт — интеграция бузилса, квартал оборотининг 2% миқдорида жарима солинади; кўпчилик «интеграцияланган» деб ўйлаб юриб, айнан шунда жаримага тушади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз текширувга ҳужжат ва мослик билан тайёр туриб, жаримасиз, қўрқмай жавоб берасиз.
Шу йўналиш бўйича дастурни олиш

🧾 Касса, QR ва маркировка

← Барча йўналишлар

Онлайн-касса, нақд/терминал/QR тушумини, чекларни таҳрирлашни ва маркировка (Аслбелги) ҳисобини ноль-ноль ўзлаштиринг: тушган пулни тўғри счётга жойлаб, хато урилган чекни ўзингиз тузатиб, текширув ва жаримадан ҳимояланадиган қилиб — ёлғиз бухгалтер ҳам мустақил юритади.

Нақд билан терминалдан тушган пул нега тўғри келмайди?
Сизнинг саволингиз: «Naxt pul bilan terminalda raznitsa» — нақд пул билан терминалдаги фарқни тушунмайман, бу соҳада янгиман, кўп нарсани тушунмасдан бажараяпман.
  • Учта сотув каналини — нақд (Дт 5010), терминал-эквайринг (Дт 5720), QR/click (Дт 5721) — алоҳида счётда ажратиб юритишни ўрганасиз; ҳар канал тушуми Дт... — Кт 9010/9020, ичидаги ҚҚС Кт 6410 га боради.
  • Терминалдаги пул дарҳол ҳисоб рақамга тушмаслигини: 5720 — «йўлдаги пул ўтказмалари» эканини, банк бир-икки кунда ўтказганда Дт 5110 — Кт 5720 ёзилишини кўрасиз; нақд билан терминал орасидаги «разница» айнан шу йўлда турган пулдан келади.
  • Банк комиссиясини фактик банк ҳисоботидан юритишни: терминалга фиксланган процент қўймаслигини (Humo бошқа, Uzcard бошқа процент олади), комиссияни алоҳида харажатга — Дт 9430 — олишни; бир нечта терминал бўлса, ҳар бирини алоҳида субсчётда (5720, 5721) ажратасиз.
  • Нарх ичидан ҚҚСни ажратишни (сумма ÷ 112 × 12): 25 000 сўмлик товар ичида ҚҚС ўтирганини, тушумни база ва ҚҚСга тўғри бўлишни ўрганасиз.
  • Диққат-тузоқ: QR/click ва маркетплейс тўловида пул сизга аванс бўлиб тушади, кейин чек билан ёпилади — уни нақд ё терминал билан аралаштирсангиз, учала канал тушуми нотўғри чиқади; шунинг учун нақд, терминал, QRни ҳар доим уч алоҳида счётда юритасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз бир кунлик тушумни нақд, терминал ва QR бўйича ажратиб, банк комиссияси ва йўлдаги пулни тўғри счётга жойлаб, «терминал билан нақд орасидаги фарқ»ни ўзингиз изоҳлайсиз.
Битта чекка қанча нақд олсам бўлади ва чекни ким бериши шарт?
Сизнинг саволингиз: Харидор катта суммани нақд тўламоқчи бўлса, битта чекка ёзиб қабул қилаверсам бўладими — билмайман, кейин жаримага қоламанми деб қўрқаман.
  • Битта чекда нақд қабул қилиш чегараси 25 млн сўм эканини: харидор ундан ортиқ тўламоқчи бўлса, қоида бўйича қандай тўғри расмийлаштиришни (нақдсиз ё нақд лимитга мослаб) ўрганасиз.
  • Чек бериш мажбурияти ҳар доим сотувчида эканини — QR орқали тўланганда ҳам чекни банк ё харидор эмас, айнан сотувчи беришини биласиз.
  • Нақд сотув проводкасини: касса орқали тушган пул Дт 5010 — Кт 9010/9020, ичидаги ҚҚС Кт 6410 — тўғри ёзишни.
  • Онлайн-касса (ККМ) солиққа уланган, ҳар сотув фискал чек билан ўтишини: касса апарати ва дастур интеграция қилинган бўлиши шартлигини кўрасиз.
  • Диққат-тузоқ: касса апаратда камомат чиқмаслиги «ҳаммаси жойида» дегани эмас — нақд лимитдан ошган суммани битта чекка ёзиб қўйсангиз ёки чекни бермасангиз, бу алоҳида қоидабузарлик бўлиб қолади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз нақд лимитни, чек бериш мажбуриятини ва касса проводкасини аниқ билиб, катта нақд тўловни жаримасиз расмийлаштирасиз.
Нотўғри урилган чекни қаердан ва қачонгача тўғрилайман?
Сизнинг саволингиз: «notugri urilgan cheklarni togirlash» — кассир хато урган чекларни қандай тузатишни билмайман, устозим йўқ, ёлғиз бухгалтерман.
  • my.soliq.uz нинг «онлайн-ККМ» бўлимида охирги уч йиллик чекларни таҳрирлашни — қайси майдонни тузатиш мумкинлигини амалда кўрасиз.
  • Чек суммасини ўзгартириш алоҳида, қисқа муддат билан ишлашини: айланма солиқда — кейинги ойнинг 15-игача, ҚҚСда — 20-игача; ундан кейин сумма ёпилиб қолишини биласиз.
  • Суммадан бошқасини — миқдор (1 та ёзилганини 10 та қилиш), ҚҚС фоизи (ҚҚСсизни 12% қилиш ё аксинча), МХИК коди (фақат актив кодга) ва ўлчов бирлиги (пачкани донага, тоннани килога) — уч йил давомида тўғрилаш мумкинлигини ўрганасиз.
  • my.soliq.uz сервисларини ўзингиз таҳлил учун ишлатишни: фискал модулда ҳар МХИК бўйича нима, нечта сотилганини; ЭҲФ (шот-фактура) кабинетида кирувчи-чиқувчи фактураларни; таққослама жадвалда кирим/чиқим/қолдиқни кўришни.
  • Диққат-тузоқ: ҚҚСсиз урилган чекни ҚҚСли қилсангиз, тизим ҚҚСни устидан ҳисоблайди (1 000 000 га 120 000), ҚҚСлини қайта юритсангиз — ичидан (1 000 000 ичидан 117 000); «ичидан-устидан» фарқини билмасангиз, сумма нотўғри чиқади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз хато урилган чекни my.soliq.uz да ўзингиз тўғрилаб, суммани қайси муддатда ва қайси майдонни ўзгартириш мумкинлигини аниқ биласиз.
Товарни камомат кўрсатмасам ҳам «прихидсиз сотган» деб жарима ёзишадими?
Сизнинг саволингиз: Текширувдан қўрқаман — чек нотўғри урилса ё сумма бўйича юритсам, «схема» деб жарима ёзиб кетишса деб хавотирдаман; мустақил, қўрқмай юритмоқчиман.
  • Солиқ товар балансини учта манбадан йиғишини: кирим — фактуралардан, чиқим — чеклардан (ККМ, МХИК бўйича), қолдиқ — шу иккисининг фарқидан; кейин ўзи чиқарган қолдиқни сизнинг балансингиз билан солиштиришини ўрганасиз.
  • Дисбаланс қандай юзага келишини: битта товардан 100 та кирим бўлса-ю, кассир МХИК кодини нотўғри уриб чекда 1 000 000 та сотилган кўринса — фарқ «прихидсиз сотув» деб баҳоланиб, 15% фойда солиғи ва 20% жарима келишини кўрасиз.
  • Икки ҳимоя йўлини: биринчиси — чекларни таҳрирлаб (МХИК/миқдорни тўғрилаб) сумма ҳисобини товар ўчотига мослаштириш; иккинчиси — «техник хато, МХИК нотўғри урилган» деб исботлаш, бунда товарга мос бўлмаган чек учун жарима суммадан фақат 1% қолишини ўрганасиз.
  • Ошхона/дўкон дастури солиққа интеграция қилинган бўлиши шартлигини: интеграция бузилса, квартал оборотининг 2% миқдорида (маркировка бузиш билан бир хил) жарима солинишини биласиз.
  • Диққат-тузоқ: касса апаратда камомат чиқмаслиги «зўр» дегани эмас — солиқ сумма бўйича санамайди, у айнан прихидсиз сотувни қидиради; шунинг учун сумма бўйича юритсангиз ҳам, товар миқдорини (остаток) доим назорат қилиб борасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз сумма бўйича ҳисоб хатарини билиб, дисбалансни олдиндан текшириб, чек хатосини тўғрилаб ё техник хато деб исботлаб, текширувга ҳужжат билан тайёр турасиз.
Маркировкали товарни асл белгидан чиқармасам, нима бўлади?
Сизнинг саволингиз: «markirovka» ва «асл белгидан чиқим қилинмаган товар» мени қийнайди — кимга код олиш, кимга уриб сотиш кераклигини тушунмайман, жаримадан қўрқаман.
  • Мажбурий рақамли маркировкада ҳар иштирокчининг ролини: ишлаб чиқарувчи код олиб счёт-фактурада ёзишини, импортёр растаможкада код олишини, улгуржи код олмай келган код билан сотишини, чакана ва умумий овқатланиш эса кодни уриб (Аслбелгидан чиқим қилиб) сотишини ажратасиз.
  • Товарингиз маркировкага тушадими-йўқми — ТН ВЭД коди рўйхатда борми, шуни текширишни ўрганасиз; рўйхатда бўлмаса, маркировка тегишли эмаслигини биласиз.
  • 1С да импорт ва сотувда маркировка (СтИМС/Аслбелги) блокини: БЮД да маркировка кодини кирим қилиб, «реализация без СтИМС» бўлимидан асл белгидан чиқмаган товарни топиб, чиқим қилишни кўрасиз.
  • Жарима базаларини аниқ билиб оласиз: маркировка тартибини бузиш — оборотдан 2%, кирим қилинмаган (кодсиз) товарни сотиш — товарлар суммасидан 20%; асосий ҳимоя — товарни «штук» (донали) ҳисобда юритиш.
  • Диққат-тузоқ: маркировкали сувдан 60 дона кирим қилиб 65 дона сотиб қўйсангиз, «штук» қоидаси бўйича 5 донаси кирим қилинмаган товар бўлиб чиқади ва 20% жаримага асос бўлади; импортёр кодсиз келтирган товарни код кимда бўлиши кераклигини аниқламай сотсангиз, жарима сизга ёзилади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз кимга код олиш, кимга уриб сотиш кераклигини аниқ билиб, товарни асл белгидан ўз вақтида чиқариб, штук ҳисоби билан жаримадан ҳимояланасиз.
Шу йўналиш бўйича дастурни олиш

🚢 Импорт ва валюта: божхона, курслар ва ҚҚС

← Барча йўналишлар

Импорт товарни ГТД, валюта курслари ва божхона божидан таннарх шакллантиришгача — монетар/номонетар аванслар, божхона қийматидан паст сотишдаги бир томонлама ЭҲФ ва ҚҚС ҳисоботигача — ёлғиз бухгалтер ҳам мустақил, жаримасиз юритадиган қилиб.

Импорт товар менга қайси сана ва қайси курс билан тушади?
Сизнинг саволингиз: Импортда янгиман: ГТД 25 апрелда расмийлашса-ю, товар 1 апрелда жўнатилган бўлса — қайси сана билан кирим қиламан, ўзим ҳам тушунмайман. Курсни ҳам қай биридан оламан — боши берк кўча.
  • Товар ГТД (ИМ-40) санаси билан эмас, мулк ҳуқуқи ўтган сана билан киримга олинишини ўрганасиз: шартномада мулк ҳуқуқи ташувчига берилганда ўтса — юк жўнатилган кун, етказиб берилганда ўтса — товар келган кун; аввал шартнома шартини топиб, кейин сана қўясиз.
  • Валюта справочнигини созлашни: классификатордан ўзингизда йўқ валютани (840 — АҚШ доллари, 978 — евро, 643 — Россия рубли) қўшиб, курсларни интернетдан фақат Марказий банк курси бўйича юклашни ўрганасиз.
  • Поставка шартига қараб қайси кун курсини олишни аниқлайсиз: EXW (франко-завод) бўлса халқаро транспорт сизники бўлади ва товар қийматини транспортникка берилган кун курсида оласиз, ИМ-40 кунида эмас.
  • Аванс (бўнак) тўланган бўлса — ўша қисмга бўнак тўланган кун курсини, қолганига товар келган кун курсини қўйишни; импорт товар киримини Дт 2910 — Кт 6015 (хорижий таъминотчи, валюта) проводкаси билан ёзишни кўрасиз.
  • Диққат-тузоқ: курсларни юклагандан кейин ҳар сафар тўлиқлигини текширинг — программа айрим саналарни ташлаб кетади; шуни билмай қолсангиз, кирим бир кунга сурилиб, товар таннархи ва ҚҚС бошқа суммада чиқади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз импорт товарни тўғри сана ва тўғри Марказий банк курси билан киримга олиб, кирим проводкасини ўзингиз ишонч билан ёзасиз.
ГТДдаги божхона божи ва ҚҚСни қайси счётга бўламан — таннархга нима қўшилади?
Сизнинг саволингиз: ГТД тўлдиришда божхона божи, ҚҚС, декларант, транспорт — «пул чиқди-ку» деб ҳаммасини таннархга қўшиб юбораман деб қўрқаман. Проводкаларда қийналаман, битта товар аслида менга қанчага тушганини билмайман.
  • ГТДни программага «импорт бўйича» киритиб, божхона контрагентини қўйиб, 47-графадан божхона тўловларини олишни: божхона божи ва йиғимини таннархга (Дт 2910 — Кт 6990), импорт ҚҚСини эса зачётга (Дт 4410 — Кт 6990) ёзишни ўрганасиз.
  • Таннархга нима кириб, нима кирмаслигини аниқ ажратасиз: инвойс, божхона божи/йиғими, декларант хизмати, транспорт, сертификатнинг ҚҚСсиз қисми — киради; божхонага тўланган ҚҚС (зачётга кетади), кредит фоизи, четдаги контрагентга пеня, конвертация зиёни, кейин чиққан камомат — кирмайди.
  • Учёт сиёсатида битта вариантни танлаб қўйишни: фақат харид (инвойс) қиймати бўйича кирим қилиб қолган харажатни ўша давр сотиш харажатига (94-гуруҳ) олиш, ёки харид қиймати устига доп.харажатларни (транспорт ва ҳ.к.) қўшиб таннарх шакллантириш — ва буни йил бошида белгилаб, йил давомида ўзгартирмаслик.
  • 1С да икки босқични: инвойсни киритиб (Дт 2910 — Кт 6015/6010, устама учун 2970 ТЗР орқали), кейин БЮД (ГТД) ни киритиб давлат божи/ҚҚС/йиғимларни ҳар товарга «разбить» (разоска) қилдиришни; БЮД графаларидан (12 — божхона қиймати, 22 — инвойс, 42/45 — товар/божхона қиймати) фарқни кўришни ўрганасиз.
  • Бутун таннархни донага бўлиб битта товарнинг таннархини чиқаришни (масалан 1 224 200 000 / 10 000 = 122 420 сўм) — шу распечаткани автокамерал текширувда «таннархни қаердан олдинг?» саволига тайёр ҳужжат қилиб берасиз.
  • Диққат-тузоқ: ҚҚСни программа фактура (шартнома) қийматидан ҳисоблайди, лекин божхонада тўлов божхона қийматидан олинади — иккиси турли сумма бўлади; тамож тўлаган реал ҚҚСингизни ГТДдан киритмасангиз, зачётингиз кам ёки ортиқча чиқади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ГТД бўйича ҳар бир тўловни тўғри счётга бўлиб, импорт товарнинг битта донаси қанчага тушганини ҳужжат билан ҳисоблайсиз.
Валютадаги қарз ва берилган бўнакни ой охирида қайта баҳолайманми?
Сизнинг саволингиз: Монетар-номонетар деган нюансларини мутлақо тушунмайман — валютадаги аванс ва қарзни ой охирида қайта баҳолайманми, йўқми? Устозим йўқ, ёлғиз бухгалтерман, адашсам таннарх ва солиқ базам нотўғри кетади.
  • Монетар ва номонетар моддаларни ажратасиз: пул ва пул қарзлари (касса, 5110, 4010/6010, 4230, 6410) — монетар, курс ўзгарса қайта баҳоланади; товар-материаллар (2910, 1010), асосий воситалар ва валютадаги аванслар (берилган бўнак 4315, олинган бўнак 6315) — номонетар, қайта баҳоланмайди.
  • Валютадаги бўнакнинг янги қоидасини ўрганасиз: 2025 йил 1 январдан валюта аванслари қайта баҳоланмай, тўлов қилинган кундаги Марказий банк курсида қотиб қолади — шу қисм таннархга ўша курс билан тушади.
  • Бўнакли импортни бошидан-охиригача ишлайсиз: бўнак тўланди (Дт 4315 — Кт 5110, тўлов куни курси), товар кирди (Дт 2910 — Кт 6015, кирим куни курси), бўнак ҳисобга олинди (Дт 6015 — Кт 4315) — таннарх икки хил курсдан йиғилади.
  • 4315 ва 6315 счётларига программада «қайта баҳолама (переоценка қилма)» белгисини 2025 йил 1 январдан қўйишни: шунда программа авансни бир курсда, қолган қарзни бошқа курсда олиб, бўнакни автоматик ёпади.
  • Диққат-тузоқ: бу белгини қўймай қолсангиз, программа бутун сумма (масалан 20 000 доллар)ни битта курсда қайта баҳолаб, аванс қисмини нотўғри курсга суради — таннарх ҳам, курс фарқи ҳам ноҳақ чиқади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз қайси модда қайта баҳоланиб, қайсиниси баҳоланмаслигини аниқ билиб, валютадаги бўнак ва қарзни адашмай юритасиз.
Импорт товарни арзонга сотсам, ортиқча ҚҚСни нима қиламан?
Сизнинг саволингиз: Товарни божхона қийматидан паст сотиб юбордим — «арзонга сотдим, ҳеч гап йўқ» деб ўйлагандим. Энди ҚҚС ҳисоботида қийналаман, автокамералдан қўрқаман, схетларни тўғри ёполмаяпман.
  • Импорт товарнинг ҚҚС базаси божхона қийматидан паст бўла олмаслигини ўрганасиз: паст сотсангиз — импорт базаси билан сотиш баҳоси орасидаги фарқни топиб, фарқдан ҚҚС ҳисоблайсиз (импорт базаси = божхонага тўланган ҚҚС / 0,12).
  • Фарқ фақат ойда сотилган товарга ҳисобланишини (ҳаммасига эмас — қолганини қимматроқ сотсангиз тузалади) ва буни ойма-ой юритишни; ортиқча ҚҚСни Дидокс (Didox) орқали бир томонлама ЭҲФ билан — фақат ҚҚС суммасига, умумий суммага эмас — ҳисобдан чиқаришни кўрасиз.
  • Проводкани тўғри беришни: ортиқча (зачётдан чиқарилган) ҚҚСни харажатга Дт 9430 — Кт 6410 ёзишни; бунда 6410 билан 4410 бир-бирини «еб кетиб» зачёт камайишини — бу сизга даромад эмас, фақат харажат эканини биласиз.
  • Бу ҚҚСни фойда солиғида чегириладиган харажат сифатида олишни (қонун талабидан келиб чиққани учун); ҚҚС ҳисоботида бир томонлама фактурани алоҳида сатрда, фойда солиғи ҳисоботида эса реализация фарқини корректировка графаларига (041–046) ёзиб, тепада ортиқча «даромад» кўринишининг олдини олишни.
  • Божхона қиймати учётини юритиш учун учёт сиёсати ФИФО бўлиши шартлигини: ФИФОда программа ҳар партияни ўз божхона қиймати билан юритиб, ҳисобни ўзи чиқаради; средняя (ўртача) усулда эса буни ой охирида Excelда қўлда орқага ҳисоблашга тўғри келади.
  • Диққат-тузоқ: фойда солиғи ҳисоботида фарқ графаларини тўлдирмасангиз, тепада ортиқча даромад (масалан 4 миллиард) осилиб қолади — уни ёпиш учун ўша суммада «сохта» харажат қидиришга мажбур бўласиз; тўғри йўл — даромад бошқа нарсаники эканини пастга ёзиб қўйиш.
Натижа: Дарсдан кейин сиз паст сотилган импорт товар бўйича бир томонлама ЭҲФни ойма-ой тўғри чиқариб, ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоботини жаримасиз ёпасиз.
Шу йўналиш бўйича дастурни олиш

🧮 Солиқлар, имтиёзлар ва ҳисоботлар

← Барча йўналишлар

Фойда солиғи йиллик ҳисоботини ўзингиз тўлдиришни, ҚҚС/зачётни, имтиёзларни қўллашни ва автокамерал/текширувдан дадил ўтишни ўрганасиз.

Йил охирида фойда солиғи ҳисоботини ўзим тўлдира оламанми — даромад қисмидан қаердан бошлайман?
Сизнинг саволингиз: «Фойда солиги тулдириш» — йил охири ҳисобот келяпти, лекин даромадни қаерга, қайси сатрга ёзишни билмасдан бажараяпман, виждоним қийналяпти.
  • Чакана тушумдан ҚҚСни ичидан ажратиш: нақд + пластик тушум (масалан 280 млн) 1,12 га бўлиниб соф даромад базаси чиқади ва 1-иловага «чакана савдо» фаолияти танланиб ёзилади — ичидами, устидами саволига аниқлик.
  • Ҳар бир пул ҳаракати даромадми-йўқми: таъсисчига дивиденд, олинган жарима, банк хизмати, кассадаги камомад, ходим ўрнига тўланган солиқ — даромадга кирмайди; аниқ ажратишни ўрганасиз.
  • Фоизсиз молиявий ёрдам — яширин даромад: Марказий банк ставкаси бўйича шартли фоизли даромад ҳисоблаб 090-сатрга; фоизсиз бўлса тўлиқ МБ ставкаси, шартнома фоизи МБдан паст бўлса фарқи, юқори бўлса даромад йўқ — развилканинг учала ҳолати.
  • Бошқа даромадларни жойлаштириш: банк омонати/депозит фоизи 052-сатрга; валюта курси фарқидан фойда 130-сатрга; асосий восита сотилса фақат фойда даромадга, фактура қиймати эса 071-сатрга (маълумот учун) ёзилади.
  • Диққат-тузоқ: «пул кирди-чиқди, битта гап йўқ» деб фоизсиз ёрдамни ёзмай кетсангиз ёки АВ фактура қийматини 071-сатрга қўймасангиз — сумма даромадга икки марта ўтириб қолиб, эртага автокамерал беради.
Натижа: Дарсдан кейин сиз йиллик тушумдан ҚҚСни ажратиб, ҳар бир пул ҳаракати даромадми-йўқми эканини аниқлаб, фойда солиғи бланкасининг даромад қисмини ўзингиз тўлдира оласиз.
Қайси харажат чегирилади, қайси йўқ — таннархни ва товар қолдиғини қандай тўғри ёзаман?
Сизнинг саволингиз: «Sklad va rashod tavar masalalari», «остатка списание» — харажатни қаерга ёзишни, чегириладими-йўқми эканини тушунмасдан юритаяпман, қийналаман.
  • мантиғи: = 020 (таннарх, 91-счёт) + 030 (давр харажатлари, 94/96); 3-устун — чегириладиган, 4-устун — чегирилмайдиган харажат; ҳар бир харажатни битта-битта тўғри устун ва сатрга жойлаш.
  • Чегириладиган харажатлар: ижара (031), электр/коммунал (0304), иш ҳақи ва ижтимоий солиқ (0305), кредит фоизи (0312, айнан кредит бўлса 03121), курс фарқидан зарар (0312), умидсиз қарз (0315).
  • Чегирилмайдиган харажатлар: ходимга тўланган солиқ — моддий наф (0318), бюджет жаримаси (0328), инвентаризация камомади (0322), моддий ёрдам ва кўп қаватли уй фасади ремонти (0320/0326), норезидент учун тўланган фойда солиғи, сайёр текширув жаримаси.
  • Таннарх ФИФО ва ўртача нарх усулида: қолдиқни баҳолаб Дт 9120 — Кт 2910; 2А (модда бўйича) ва 2Б (битта сумма) фарқи; тўғридан-тўғри усул («ой боши + кирим − чиқим = ой охири») ва мутаносиб усул фарқи — нега тийинларда тафовут чиқади.
  • Товар қолдиғи-кирим-чиқим устунлари: 0502 (йил боши қолдиқ), 0602 (ЭҲФ/корпоратив карта кирими), 07021 (бошқа кирим), 07022 (бошқа чиқим), 0802 (йил охири қолдиқ), 0902 (сотув таннархи), 0903 (10-счётдан сотилган материал); инвентаризация ортиқчаси даромадга.
  • Умидсиз қарз: фақат 40-счётдаги (фактура берилган, даромадга олинган) қарз ҳисобдан чиқарилса чегирилади; 42/43/47/58 счётдаги аванс ва заём уч йил ўтса ҳам чегирилмайди; асос — раҳбар буйруғи.
  • Диққат-тузоқ: 94 га олган товар харажатини 07022 (бошқа чиқим)га ёзмасангиз, у 91-да ҳам туриб қолиб, битта харажат икки марта ёзилади — прочига олиш шарт.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар бир харажатни тўғри сатр ва устунга жойлаб, чегириладиган-чегирилмайдиганини ажратиб, ФИФО ёки ўртача усулда таннарх ва товар қолдиғини хатосиз ёпасиз.
Ошхона ва барда таннархга нима киради, моддий ёрдам ва ходим овқатини қаерга ёзаман?
Сизнинг саволингиз: «Овкатларни калкулятсияси билан 1С да юритиш» ва ошхона/бар ҳисоботини тўлдиришда қийналаман, мохиятини тушунмасдан бажараяпман.
  • Ошхона таннархига (91-счёт) фақат хомашё (озиқ-овқат) боради; ошпаз ойлиги, свет, газ, сув, ижара — таннархга эмас, давр харажатига (9410); тайёр таом занжири: Дт 2010 — Кт 1010, Дт 2810 — Кт 2010, Дт 9120 — Кт 2810.
  • Ошхона + бар: товарни обший (29-счёт) юритиб, фактура/ГТД кирими ва нақд/пластик закупни ажратиш; сотилган товар таннархи (кирим + закуп − йил охири қолдиқ); незавершёнка одатда йўқ, ярим фабрикат қолса 20-счётда баҳоланади.
  • Моддий ёрдам тўрт тури: ўлим ва касаллик муносабати билан — чегирилади; туғилиш/никоҳ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун — чегирилмайди.
  • 377-моддада кўрсатилмаган моддий ёрдам — премия: подоходд ҳам, ижтимоий солиқ ҳам тўланади, льгота йўқ; вафот ёрдами фойдадан лимитсиз чегирилса ҳам, ЖШДС лимити бор, мажбурий компенсация —.
  • Ходимларга овқат: харажат 27-счётда (2710) йиғилади, ЖШДС ушлаб грубага ҳисобланади (масалан 10 млн / 0,88), фойда солиғида «овқат харажати» графаси йўқ — ойлик сифатида 0305-сатрда ўтади ва чегирилади.
  • Табиий офат сабабли захира йўқолиши — акт + расм/видео билан чегирилади (алоҳида сатр); шартнома бузгани учун жарима (0331) чегирилмайди; омонат фоизи даромадга (052).
  • Диққат-тузоқ: бепул овқатни «моддий ёрдам» деб начисление қилиш нотўғри — уни 377-моддадан кўрсата олмайсиз, у премия бўлиб подоходга тортилади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ошхона ва бар таннархини фақат хомашёдан ҳисоблаб, ҳар турдаги моддий ёрдам ва ходим овқатини тўғри сатрга жойлаб, чегириладиганини ажрата оласиз.
ҚҚС ҳисоботини қандай тўлдираман — зачёт, импорт ҚҚС ва божхона фарқини қаерга ёзаман?
Сизнинг саволингиз: «nds hisobotida qiynalaman» — ҚҚС зачётини, божхона фарқини ва импорт ҚҚСини ҳисоботда қаерга кўрсатишни билмасдан юритаяпман.
  • Импорт хизмат ҚҚСи (Дт 4410 — Кт 6410) — зачётга олинади, харажат эмас (-модда, 5-қисм); норезидент фойда солиғи эса «бошқа шахс учун тўланган солиқ» — чегирилмайди.
  • Божхона фарқи: сотиш баҳоси импорт ҚҚС базасидан паст бўлса, фарқдан ҚҚС ҳисобланади (фақат сотилган товарга); ойма-ой бир томонлама фактура ва ҚҚС ҳисоботида 019-сатрда алоҳида кўринади — бу товар сотуви эмас, зачётни камайтириш.
  • Божхона фарқини фойда солиғи ҳисоботида кўрсатиш: реализацияни ўз ҳақиқий обороти билан ёзиб, ҚҚСдаги фарқни 041–046 корректировка сатрларига «даромад эмас» деб изоҳлаш.
  • Божхона фарқидан чиққан ҚҚСнинг ўзини харажатга олиш: алоҳида ёки мутаносиб усул билан ҳисоблаб, иқтисодий оқланган ва ҳужжат билан тасдиқлангани учун чегирилади — 0115-сатрга ёзиш нотўғри.
  • Маркетплейс (комиссионер) сотуви: фактура билан сотув ва маркетплейс орқали сотув ҚҚС ҳисоботида алоҳида кўринади; фарқни комиссионер ҳисоботидан ажратасиз; комиссия хизмати фактураси Дт 9410 — Кт 6010.
  • Ходимларга овқат ҚҚСи: зачётга олсангиз ҳар ишчига овқатга фактура беришингиз шарт; олмасангиз ҚҚС билан бирга таннарх/харажатга оласиз — икки босқич.
  • Диққат-тузоқ: божхона фарқини 041–046 сатрларга ёзиб қўймасангиз, тепага ортиқча даромад бўлиб қолиб, уни ёпиш учун йўқ харажат қидиришга мажбур бўласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҚҚС зачётини, импорт ҚҚСини ва божхона фарқини ҳам ҚҚС, ҳам фойда солиғи ҳисоботида тўғри жойга ёзиб, автокамерал бермайдиган қилиб топширасиз.
Менга қайси солиқ имтиёзлари тегишли ва уларни қандай ҳисоблаб қўллайман?
Сизнинг саволингиз: «Ligotalarni qollash da qiynalaman» — имтиёз борлигини биламан-у, шартларини ва қандай ҳисоблашни тушунмасдан адашаман.
  • Ижтимоий солиқ 1% (2028 йил 1 январгача): ходим 30 ёшгача ва ойлиги камида 0,5 минимал иш ҳақи бўлса — фақат шу ходим учун, ҳамма учун эмас.
  • Фойда солиғи имтиёзли ставкаси: умумий овқатланиш корхоналарига 7,5% (асосий ставка 15%) — топширишдан олдин 7,5% ни «зевга» бериб қўйиш тартиби.
  • ҚҚС қайтариш: ошхоналарга нақдсиз тушум улушига қараб ҚҚСнинг бир қисми (40% / 20%) қайтарилади.
  • Мулк солиғи имтиёзи: 5000 кв.м дан ортиқ савдо ва меҳмонхона комплексларига 0,1 коэффициент (яъни чиққан солиқнинг 10%и тўланади); шарт — 2027 йилгача қурилган, ишга тушган йилдан 5 йил (олиб-ошхонага эмас).
  • Ўтган йил зарарини келгусига ўтказиш — вақтинчалик имтиёз: фақат йил якуни бўйича, эски даврдан янгига кетма-кетликда, 8-иловага; бланкада «50% ишлат» турса ҳам Солиқ кодекси тўлиқ ишлатишга рухсат беради.
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини легаллаштириш ва томорқа имтиёзи чегараси: ер ижарага олиб корхона/ЯТТ сифатида ишласангиз томорқа имтиёзи тегишли эмас, деҳқончилик билан юритсангиз 1 млрдгача 4%, ундан юқорига 12%; НТМ (нодавлат таълим муассасаси) — тадбиркорлик субъекти, 5% дивиденд солиғини тўлаб дивиденд олади.
  • Диққат-тузоқ: ошхонага мўлжалланган фойда 7,5% ставкани савдо комплекси мулк имтиёзи билан аралаштирманг — улар ҳар хил шарт ва фаолиятга тегишли; аниқ фармон рақами ва фоизларни қўллашдан олдин lex.uz да сверка қилинг.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ижтимоий, фойда, ҚҚС ва мулк имтиёзларининг қайси бири сизга тегишлигини аниқлаб, шартларини текшириб, суммасини ҳисоблаб қўллай оласиз.
Автокамерал ва текширувдан қандай ўтаман — қандай ҳужжатларни тайёрлаб қўйишим керак?
Сизнинг саволингиз: «avtokameral», текширувдан қўрқаман, жарима ёзиб қўйишидан хавотирдаман — қандай ҳимояланишни ва нима тайёрлашни билмайман.
  • Автокамерал нималарни солиштиради: ижара «икки ПЛ» (проводка ва форма), иш ҳақи ЖШДС ҳисоботи 010-сатри билан, кредит фоизи Форма 2 (96) билан; Форма 2 фойдаси ва фойда солиғи базаси орасидаги фарқни (чегирилмайдиган харажат + Форма 2да ёзилмаган даромад) асослай олиш — санкция йўқ, лекин исботлаш керак.
  • Автокамерал баланс формуласи: йил боши омбор + фактуралар + закуплар − расходлар = баланс охири; 21Б-иловадаги билан тенг бўлиши шарт — математикаси тушмаса разъяснение чиқади.
  • Свет схемаси: ЭҲФ (квартплата/абонент тўлови) бўйича ҚҚСли қисм 0304-сатрга, актли қисм (реактив, потеря, ёқиб-ўчириш) пастга алоҳида сатрга ёзилади — аралаштирсангиз факт билан фарқ чиқиб автокамерал беради.
  • Сумма бўйича ҳисоб хавфи: дисбаланс «бе прихода сотув»га олиб келади (15% фойда солиғи + 20% жарима); техник МХИК хатоси исботланса -модда бўйича фақат 1%; чекларни таҳрирлаш ( — суммани бир ой, миқдор/ҚҚС фоизи/МХИК/ўлчов бирлигини уч йил); ичидан-устидан ҳисоблашга эътибор.
  • Сайёр текширув ва аудит: текширувда ЭҲФ, ТТН, касса аппарати, ижара рўйхати блокланиши; камида 10 кун олдин хабарнома; акт билан фақат сайёр текширув/аудит қўшимча солиқ киритади (0324); ТТН бермаган даврга бўйича 20% жарима риски; ошхона дастури интеграция қилинмаса СК бўйича квартал оборотининг 2% жаримаси.
  • Ўзини олдиндан текшириш: my.soliq.uz фискал модули, юридик шахс ҳужжат айланиши, таққослама жадвали орқали кирим/чиқим/қолдиқни солиқдан олдин таҳлил қилиш; терминал/пул йўлда 23500-счёт бўйича развод.
  • Ҳужжат чеклисти ва 3 нуқта назорат: ҳар счёт бўйича аудитда сўраладиган минимум ҳужжатлар (ҳисобдан чиқариш буйруғи, инвентаризация акти, табиий офат акти, электр акти, ЭҲФ/ГТД, ТТН, касса чеки/онлайн-НМ, аванс ҳисоботи, Форма 2, ҳисоб ва нарх сиёсати шаблони); назорат нуқталари — кирим (приход), «икки ПЛ» мослиги, топширилган нақд/пластикни онлайн-НМ билан солиштириш; нақд қолдиқни топшириб бориш.
  • Диққат-тузоқ: касса аппаратда камомат чиқмаслиги «зўр» дегани эмас — солиқ сумма бўйича эмас, «бе прихода» сотувни қидиради; кассир нотўғри МХИК урса, шуни прихиссиз сотувга буриб юборади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз автокамерал нималарни солиштиришини билиб, ҳужжат чеклисти ва 3 нуқта назорат билан ўзингизни олдиндан текшириб, текширувга дадил ва тайёр турасиз.
Шу йўналиш бўйича дастурни олиш
📥 ЙЎНАЛИШ 1Товарни кирим қилиш ва ҳужжатлаштиришДўкон очмоқчиман — қайси рўйхатдан ўтаман, нимани сотишга рухсат кераклигини қаердан биламан?Мавзуларни кўриш → 🏬 ЙЎНАЛИШ 2Чакана савдо: товар ва склад ҳисобиМагазинимда 1000 та товар — ҳаммасини донама-дона юритмасам бўладими?Мавзуларни кўриш → 🍲 ЙЎНАЛИШ 3Умумий овқатланиш: калькуляция ва ишлаб чиқаришКола билан ошни бир хилда юритсам бўладими?Мавзуларни кўриш → 🧾 ЙЎНАЛИШ 4Касса, QR ва маркировкаНақд билан терминалдан тушган пул нега тўғри келмайди?Мавзуларни кўриш → 🚢 ЙЎНАЛИШ 5Импорт ва валюта: божхона, курслар ва ҚҚСИмпорт товар менга қайси сана ва қайси курс билан тушади?Мавзуларни кўриш → 🧮 ЙЎНАЛИШ 6Солиқлар, имтиёзлар ва ҳисоботларЙил охирида фойда солиғи ҳисоботини ўзим тўлдира оламанми — даромад қисмидан қаердан бошлайман?Мавзуларни кўриш →
Тарқатма пакет

Курсдан кейин нима қўлингизда қолади

Дарс тугагач ёзувлар ва тайёр иш пакети сизда қолади — эртага иш столингизда ишлатасиз. Пакет 2026 йил сентябрь ҳолатига янгиланган.

🗂️

Умумовқатланиш — бухгалтер папкалари

Қайси ҳужжат қайси папкага тикилади, нимани исботлайди ва қайси хавфнинг олдини олади. Ҳар папкага ОПИСЬ намунаси ва амалий кейслар.

қўлланма
📄

Умумовқатланиш — бўш бланклар

Калькуляция картаси, чиқим нормаси, ишлаб чиқариш ҳисоботи, склад ҳужжатлари — распечатка қилиб ишлатадиган шакллар.

распечатка учун
✅

Умумовқатланиш — тўлдирилган намуналар

Ўша бланкларнинг битта корхона мисолида тўлдирилган варианти: рақам қаердан, проводкаси ва сверка нуқтаси изоҳи билан.

банма-бан мос
🏬

Чакана савдо — папкалар тизими

Чакана нуқта учун алоҳида папка тизими: ҳужжат, исбот ва хавф жадвали, ОПИСЬ намуналари ва чек-листлар.

12 бет
📑

Чакана савдо — бўш бланклар

Товар ҳисоби, инвентаризация, касса ва чек ҳужжатлари, комиссия шакллари — тайёр бланклар тўплами.

23 бет
🧾

Чакана савдо — тўлдирилган намуналар

Битта дўкон мисолида тўлдирилган шакллар — рақамлар ўзаро изчил, ҳар бланк остида изоҳ бор.

23 бет
📘

Ҳисоб сиёсати — икки вариант

Тўлиқ вариант ва ҳисоб-китоб бухгалтерига оид қисқа қисм: приказ билан тасдиқланадиган тайёр банд матнлари.

11 + 8 бет
🆕

2026 йил янгиликлари материали

Июнь–сентябрь ойларидаги ўзгаришлар ва амалиётдаги саволлар — ечими билан; манбалар рўйхати алоҳида файлда.

19 + 52 бет
🧪

211 тест + 63 задача + 60 кейс

Барча дарслар бўйича назорат материали — жавоблари, асослари ва эталон ечимлари билан битта тўпламда.

44 бет
📨

Раҳбарингиз учун асоснома хати

Тайёр матн: курс харажатини «солиқ рискини камайтириш» деб асослайди — нусха олиб юборасиз.

нусха олинади
Бланкларнинг бўш ва тўлдирилган вариантлари банма-бан мос: намунадан кўчириб, ўз рақамингизни қўясиз — шакл бузилмайди.
Фарқимиз

2026 йилдаги ўзгаришлар курсга киритилган

Савдо ва умумовқатланишда қоидалар шу йил кўп ўзгарди. Эски конспект бўйича ишлаш — хатонинг энг қисқа йўли.

Ягона QR ва тўлов тизимиСавдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида ягона QR: ким уланади, чек ва тушум қандай расмийлаштирилади.
Соддалаштирилган 6% ҚҚСУмумовқатланиш, савдо ва хизмат соҳаси учун ихтиёрий тартиб: кимга фойда, ўтишда зачёт билан нима бўлади.
«Қизил» ЭҲФ механизмиИшончсиз контрагент ЭҲФси: зачётнинг тақдири, агент тўлови ва ҳисобдаги акси.
Электрон асосланган ҳисоб (ЭАЗ)Кимга мажбурий, қайси ҳужжатлар тизимга киритилади ва бухгалтерияга нима ўзгаради.
Нақд ҳисоб-китоб чегаралариБитта харид бўйича нақд чегараси ва улгуржи савдодаги чеклов — ошиб кетишнинг оқибати.
Кешбэк қоидалариУмумий овқатланишда кешбэк, чаканада кешбэкнинг йўқлиги ва мижозга қайтариладиган улуш — ҳисобда қандай акс этади.
Чекни тузатиш муддатлариСумма, МХИК ва миқдор бўйича тузатиш муддатлари; қайси чеклар умуман тузатилмайди.
Мажбурий рақамли маркировкаСув, пиво, дори, сигарета: кирим фақат белгили ЭҲФ билан — хато кирим нимага олиб келади.
Текширув мораторийси ва истиснолариМораторий нимани тўхтатади, нимани тўхтатмайди — камерал таҳлил ва автоматик назорат давом этади.
Имтиёзларга электрон аризаМол-мулк ва ер солиғи имтиёзлари электрон тартибда: муддатлар ва рад этилганда нима қилинади.
Дастур

Олти йўналиш — товар кириминдан йиллик ҳисоботгача

Йўналиш номини босинг — ичидаги мавзулар очилади.

1📥 Товарни кирим қилиш ва ҳужжатлаштириш
  • Дўкон очмоқчиман — қайси рўйхатдан ўтаман, нимани сотишга рухсат кераклигини қаердан биламан?
  • Бирламчи ҳужжатлар — қайси бирини қачон тўлдириш ва қаерга ёзишни чалкаштириб юбораман, нима қилай?
  • «ЭҲФ келди — кирим қилдим, тамом» деса бўладими, ё яна бир нима етишмаяптими?
  • Нақд пулга бозордан олинган товарга қандай ҳужжат қиламан, «жисмоний шахсдан олдим» деб солиқ ёпишадими?
  • Муассис пул эмас, товар киритмоқчи — буни қандай кирим қиламан ва солиқ чиқадими?
  • ЯТТ ё ўзини банд қилган шахсдан, ёки корпоратив карта билан олинган товарни қандай кирим қиламан?
2🏬 Чакана савдо: товар ва склад ҳисоби
  • Магазинимда 1000 та товар — ҳаммасини донама-дона юритмасам бўладими?
  • Товарга неча фоиз устама қўяй ва ярлыкдаги нарх ичида ҚҚС борми?
  • Кунлик тушумни касса, терминал ва Click бўйича қандай ажратаман?
  • Ҳар товарни дона бўйича юритяпман — остатка нега тўғри чиқмайди?
  • Харидорга чегирма ёки текин товар берсам, солиқ бунга нима дейди?
  • Ходим корпоратив карта билан харид қилди — буни қандай ёзаман?
3🍲 Умумий овқатланиш: калькуляция ва ишлаб чиқариш
  • Кола билан ошни бир хилда юритсам бўладими?
  • Овқатларни калькуляцияси билан 1С да қандай юритаман?
  • Ош пиширишни бошидан охиригача қандай проводка қиламан?
  • Ошпазнинг ойлиги таомнинг таннархига кирадими?
  • Битта таом менга аниқ қанчага тушади — биламанми?
  • Текширувчи келса, ошхонамда нимани тафтиш қилади?
4🧾 Касса, QR ва маркировка
  • Нақд билан терминалдан тушган пул нега тўғри келмайди?
  • Битта чекка қанча нақд олсам бўлади ва чекни ким бериши шарт?
  • Нотўғри урилган чекни қаердан ва қачонгача тўғрилайман?
  • Товарни камомат кўрсатмасам ҳам «прихидсиз сотган» деб жарима ёзишадими?
  • Маркировкали товарни асл белгидан чиқармасам, нима бўлади?
5🚢 Импорт ва валюта: божхона, курслар ва ҚҚС
  • Импорт товар менга қайси сана ва қайси курс билан тушади?
  • ГТДдаги божхона божи ва ҚҚСни қайси счётга бўламан — таннархга нима қўшилади?
  • Валютадаги қарз ва берилган бўнакни ой охирида қайта баҳолайманми?
  • Импорт товарни арзонга сотсам, ортиқча ҚҚСни нима қиламан?
6🧮 Солиқлар, имтиёзлар ва ҳисоботлар
  • Йил охирида фойда солиғи ҳисоботини ўзим тўлдира оламанми — даромад қисмидан қаердан бошлайман?
  • Қайси харажат чегирилади, қайси йўқ — таннархни ва товар қолдиғини қандай тўғри ёзаман?
  • Ошхона ва барда таннархга нима киради, моддий ёрдам ва ходим овқатини қаерга ёзаман?
  • ҚҚС ҳисоботини қандай тўлдираман — зачёт, импорт ҚҚС ва божхона фарқини қаерга ёзаман?
  • Менга қайси солиқ имтиёзлари тегишли ва уларни қандай ҳисоблаб қўллайман?
  • Автокамерал ва текширувдан қандай ўтаман — қандай ҳужжатларни тайёрлаб қўйишим керак?
Ҳар мавзу назорат тести, реал рақамли задача ва иш столидан олинган кейс билан мустаҳкамланади.
Формат

Қандай ўтади

КўрсаткичТафсилот
Старт13-сентябр 2026; ҳар якшанба 14:00–18:00 (оффлайн ва/ёки ZOOM); бонус дарс — ҳар пайшанба 20:00–21:30 (ZOOM)
Дарслар сониЖами 7 та дарс: 4 та оффлайн (Тошкент) + 3 та онлайн (Zoom)
Онлайн дарсларМавзуларни мустаҳкамлаш ва савол-жавоб учун — Zoom орқали
Ёзув ва платформаҲар дарс ёзувда: IN PLUS платформасида 3 ой такрор кўрасиз
МанзилТошкент шаҳри, Сингапур Университети
МатериалларТарқатма пакет, бланклар, тест ва масала ечимлари

Дарслар жадвали

  • 1-дарс — 13.09.2026 — оффлайн — Алишер Ниязов
  • 2-дарс — 15.09.2026 — онлайн — куратор
  • 3-дарс — 20.09.2026 — оффлайн — Алишер Ниязов
  • 4-дарс — 22.09.2026 — онлайн — куратор
  • 5-дарс — 27.09.2026 — оффлайн — Алишер Ниязов
  • 6-дарс — 29.09.2026 — онлайн — куратор
  • 7-дарс — 04.10.2026 — оффлайн — Алишер Ниязов
Жой сони чекланган. Рўйхатдан ўтиш ва аниқлаштириш учун: @InPlus_audit.

Лектор — Алишер Ниязов

Сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, IN PLUS эксперти, Legal Audit (Қўқон) асосчиси. Аутсорсда 100 дан ортиқ йўналишга хизмат кўрсатади — дарсда назария эмас, кундалик амалиётдаги ҳужжат ва вазиятлардан гапиради.

14гуруҳ ўқитилган
700ўқувчи
4+3оффлайн + онлайн дарс
211тест ва масала
Эрта рўйхатдан ўтиш нархи
5 200 000 сўм
3 750 000 сўм
Бўлиб тўлаш имконияти бор · чегирма муддати Telegram орқали аниқланади
  • Жами 7 та дарс: 4 та оффлайн + 3 та онлайн (Zoom)
  • 3 та онлайн (Zoom) дарс — мавзуларни мустаҳкамлаш учун
  • IN PLUS платформасида 3 ой: дарс видеолари ва қўшимча дарслар
  • Тарқатма пакет: умумовқатланиш ва чакана папкалари, бланклар ва тўлдирилган намуналар
  • Ҳисоб сиёсати (тўлиқ ва қисқа вариант) ҳамда 2026 янгиликлари материали
  • 211 тест, 63 задача ва 60 кейс — ечими билан
  • Раҳбарингиз учун тайёр асоснома хати
Жойни банд қилиш — Telegram

Телефон: (78) 113-67-10 · (55) 518-33-00

Битта хато қанча туради?

  • Ҳужжатсиз кирим қилинган товар — харажат тан олинмайди, ҚҚС зачёти йўқолади
  • Маркировкали товарни нотўғри кирим қилиш — товар ва жарима хавфи
  • Касса ва эквайринг тушумининг фарқи — камерал таҳлилда биринчи бўлиб кўринади
  • Калькуляциясиз таннарх — фойда ва солиқ базаси нотўғри чиқади
  • Имтиёзни хато қўллаш — қўшимча солиқ, пеня ва текширув эътибори

Битта ойдаги битта хато одатда курс нархидан қиммат тушади. Курс — харажат эмас, риск камайтириш.

Танлов

Курс кимга мос, кимга мос эмас

Ҳаммага эмас — шунинг учун очиқ ёзиб қўямиз.

Мос келади

  • Дўкон, супермаркет ёки савдо нуқтаси бухгалтери
  • Ресторан, кафе, ошхона ва ишлаб чиқариш-савдо нуқтаси бухгалтери
  • Аутсорсда ишлайсиз, мижозларингиз орасида савдо ва ошхоналар бор
  • Соҳага энди кирган, бирламчи ҳужжат ва калькуляциядан чалкашадиганлар
  • Касса, QR, маркировка ва импорт билан ҳар куни ишлайдиганлар

Мос келмайди

  • Фақат сертификат учун келаётганлар — бу ерда амалий иш талаб қилинади
  • Ҳужжат билан умуман ишламайдиган, амалиётдан узоқ тингловчилар
  • «Бир кунда ўрганаман» деб кутаётганлар
  • Солиқни қонуний эмас, «айланма йўл» билан камайтиришни қидираётганлар
Эътирозларингизга жавоб

Кўнглингиздаги саволлар

Тушунмай қолсам-чи?
Ҳар дарс ёзувда — IN PLUS платформасида 3 ой қайта кўрасиз. Қўшимча дарслар ҳамда масала ва тест ечимлари ҳам платформада туради.
Икки соҳа бирга — чалкашиб кетмайманми?
Аксинча: чакана савдо ва умумий овқатланиш кўп жойда бир-бирига уланади (битта дўконда ошхона, битта корхонада иккала фаолият). Курсда улар алоҳида-алоҳида ажратиб, кейин бир тизимга боғлаб берилади.
Онлайнда амалий чиқадими?
Ҳа — дарс реал ҳужжат устида, экрандан олиб борилади: кирим ордери, калькуляция картаси, чек, ЭҲФ ва рақамли задачалар билан.
Мен тажрибалиман, жўн бўлмасин
Курс умумий бухгалтерияни қайтармайди — айнан савдо ва умумовқатланиш фарқларига киради: кирим йўллари, калькуляция, склад, касса-QR-маркировка, импорт ва имтиёзлар.
1С йўқ, Экселда ишлайман
Муаммо эмас: ҳужжат занжири ва ҳисоб тартиби Эксель вариантида ҳам кўрсатилади, тайёр шаблонлар берилади.
Курс пулини оқлайдими?
Битта нотўғри кирим, зачётга олинмаган ҚҚС ёки хато қўлланган имтиёз одатда курс нархидан қиммат тушади. Курс — харажат эмас, риск камайтириш.
Нархни бўлиб тўлаш мумкинми?
Ҳа, бўлиб тўлаш имконияти бор. Шартларни Telegram орқали аниқлаштирасиз: @InPlus_audit.
📄 Раҳбарингиз учун тайёр асоснома хати — очиш
[сана] Ҳурматли раҳбар, Ташкилотимиз савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан боғлиқ бухгалтерия ҳамда солиқ ҳисоби юқори жавобгарлик ва хато қилиш риски билан кечишини инобатга олиб, «Умумовқатланиш ва чакана савдо бухгалтерияси» (INPLUS ўқув маркази) курсида қатнашишни таклиф этаман. Курс амалий йўналган: товарни кирим қилишнинг барча йўли, чакана савдода товар ва склад ҳисоби, умумий овқатланишда калькуляция ва ишлаб чиқариш, касса-QR-маркировка, импорт ва валюта, солиқлар ҳамда имтиёзлар реал ҳужжатлар устида ўрганилади. Дастурга 2026 йилда кучга кирган ўзгаришлар киритилган. Бу бизга нотўғри кирим, зачётга олинмаган ҚҚС ва хато қўлланган имтиёздан келиб чиқадиган қўшимча солиқ ҳамда жарималарни камайтириш, ҳужжатларни текширувга олдиндан тайёр ҳолатда сақлаш имконини беради. Курс доирасида амалда ишлатиладиган ҳужжат пакети — папка тизими, бланклар ва ҳисоб сиёсати бандлари — тайёр ҳолда берилади. Курс нархи чегирма билан 3 750 000 сўм, бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Дарслар ҳафтада бир марта ўтказилади ва иш жараёнига таъсир қилмайди. Ушбу маблағни ташкилотнинг солиқ рискини камайтириш ва бухгалтерия сифатини оширишга йўналтирилган асосли сарф деб баҳолашингизни сўрайман. Ҳурмат билан, [Ф.И.Ш.]

Товарни ҳужжат билан киритинг, таннархни рақам билан асосланг

Янги оқимга жой борлигида банд қилинг — дастур ва санани Telegram орқали юборамиз.

Жойни банд қилиш — @InPlus_audit

Телефон: (78) 113-67-10 · (55) 518-33-00

Ariza qoldiring — oʼzimiz qoʼngʼiroq qilamiz

Ism va telefon raqamingizni qoldiring: savollaringizga javob beramiz. Yoki qoʼngʼiroq qiling: +998 55 518 33 00

3 750 000 сўмэрта рўйхатдан ўтганда
Банд қилиш
← Orqaga