Бу курс назария ўқитмайди. Ҳар дарс сизнинг иш столингиздаги реал савол билан бошланади ва тайёр ечим — ҳужжат, ўтказма, ҳисобот билан тугайди.
Ўз вазиятингизни танланг — фақат сизга керакли саволлар очилади.
«Проводка беришни деярли билмайман. 1С га ишониб қоламан, хатоларим кўп».
Саволларимни кўраман →«Таннархни амаллаб чиқараман, лекин ичимда ишончим йўқ. Давалда адашаман».
Саволларимни кўраман →«Иш ҳақи солиқларида чалкашаман, курс фарқини қаерга ёзишни билмайман».
Саволларимни кўраман →«Ҳар ой ўнлаб фактура келади — қайсинисини зачётга олишни аниқ билмайман».
Саволларимни кўраман →«Проводкани ёдламайман — тушунаман» дейдиган бухгалтер бўлиш учун биринчи қадам.
Сизнинг саволингиз: «Проводка беришни деярли билмайман. 1С га ишониб қоламан, хатоларим кўп. Проводкани магзини чақишни хоҳлайман».
Диққат-тузоқ: 1С автомат берган проводкани текширмаслик — бир кун дастур нотўғри берса, сиз сезмай катта хатога кетасиз. Уни ушлашни ўрганасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар операцияни «қайси икки счёт?» деб ўзингиз айта оласиз, дастурга кўр-кўрона ишонмайсиз.
Сизнинг саволингиз: «Счётларни эслаб қолишга қийналаман. Ёдлайман-ёдлайман, бир ойда эсимдан чиқиб кетаверади».
Диққат-тузоқ: бир хил номли счётлар (қисқа ва узоқ муддатли қарз) — муддатга қарамай чалкаштириб обороткани бузасиз. Фарқини аниқ биласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз счётлар рўйхатини ёдламайсиз — керагини бир зумда ўзингиз топадиган бўласиз.
Сизнинг саволингиз: «Проводкаларни бир-бирига боғлашда адашаман. Қайси томонга ёзишни аниқ билмайман».
Диққат-тузоқ: даромадни икки марта тан олиш — сотишда ҳам, пул келишида ҳам даромад ёзиб фойдани шишириб қўясиз. Қаерда тўхташни биласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар операцияга иккиланмай, тахминсиз проводка берасиз.
Сизнинг саволингиз: «Ручной баланс чиқараолмайман. Ойни ёпишда қийналаман, тенг чиқмаса тонггача ўтираман».
Диққат-тузоқ: актив счётда «манфий пул» — касса/ҳисоб-варақ кредитда манфий турса — бу хато белгиси, уни дарров кўрасиз.
Натижа: Дарсдан кейин ой ёпиш — тонггача чек териш эмас, хатони қаердан излашни биладиган тартибли иш бўлади.
Сизнинг саволингиз: «Янги операция бўлса, қайси проводка берилади деб ўйлаб қоламан. Робот бўлиб қолганман».
Диққат-тузоқ: «бухгалтерия бошқа, солиқ бошқа» — проводкани солиқ ҳисоби билан аралаштириб ҳисоботда адашасиз. Иккисини ажратасиз.
Натижа: Дарсдан кейин янги операция сизни қўрқитмайди — эшитган заҳотингиз битта алгоритм билан ёпасиз.
Асосий восита, таннарх ва давал — ишлаб чиқариш бухгалтерини энг кўп қийнайдиган жойлар.
Сизнинг саволингиз: «Асосий восита кириб-чиқиш, баланс таҳлилида қийналаман. Қайси харажатни ускуна нархига қўшаман — билмайман».
Диққат-тузоқ: шинани алмаштиришни ускуна нархига қўшиб қўйиш — жорий харажатни капиталлаштириб амортизация ва фойда солиғини бузасиз. Фарқини биласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ускуна тан нархини далил билан, ортиқча ёки кам қилмай тўғри чиқарасиз.
Сизнинг саволингиз: «Асосий воситани сотдик/тугатдик — эскириши, қайта баҳолашини қаерга ёзишни аниқ билмайман».
Диққат-тузоқ: асосий воситани дивиденд/улуш сифатида бериш — бунда солиқ (ҚҚС ичида) чиқади — «пул эмас-ку» деб ўтказиб юбормайсиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз асосий восита чиқиб кетишини — сотувми, тугатишми, улушми — хатосиз ёзасиз.
Сизнинг саволингиз: «Ижара тўловини қайси счётга, қандай ёзишни билмайман. Лизинг бўлса — умуман чалкашаман».
Диққат-тузоқ: ижарани маъмурий ёки ишлаб чиқариш харажатига нотўғри йўналтириш — харажат «кимнинг бўйнида қолади» — шуни аниқлайсиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз ижара ва лизингни — иккала томондан ҳам — иккиланмай юритасиз.
Сизнинг саволингиз: «Ишлаб чиқаришда таннархни амаллаб чиқараман, лекин ичимда ишончим йўқ. Нима таннархга киради — аниқ билмайман».
Диққат-тузоқ: сотиш бўлими ойлигини таннархга қўшиб қўйиш — бу давр харажати — таннархга эмас; аралаштирсангиз фойда солиғида жарима.
Натижа: Дарсдан кейин сиз таннархни далил билан чиқарасиз ва раҳбарга ишончли фойда рақами берасиз.
Сизнинг саволингиз: «Давал проводкаларида қийинчилик бўлган. Тайёр маҳсулотми, ярим тайёрми — қайси счётга олишни адаштираман».
Диққат-тузоқ: давалда шот-фактура бериб юбориш — бу «сотдим» дегани бўлади — фақат юк хати/далолатнома билан берилади; фарқини биласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз давал операциясини «сотув» билан адаштирмай, ҳужжати билан тўғри юритасиз.
Иш ҳақи, қарз ва валюта — солиғи ва курси билан энг кўп хато кетадиган участка.
Сизнинг саволингиз: «Иш ҳақи проводкаларини ва ундан ушланадиган солиқларни аниқ билмайман, чалкашаман».
Диққат-тузоқ: иш ҳақини ноўрин счётга йиғиш — у таннархга ёки давр харажатига нотўғри тушиб, фойда солиғини бузади. Тўғри йўналтирасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз иш ҳақи ва ундан ушланмаларни тўғри ҳисоблаб, солиқда адашмайсиз.
Сизнинг саволингиз: «Моддий ёрдам, мукофот, декрет пули — қайси бири солиққа тортилади, қайси счётга — доим иккиланаман».
Диққат-тузоқ: ҳар тўловни бир хил солиққа тортиш — айрим тўловлар «жами даромад»га кирмайди — фарқини билмасангиз ортиқча солиқ ушлайсиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз қайси тўлов солиққа тортилиши, қайси счётга тушишини иккиланмай айтасиз.
Сизнинг саволингиз: «Таъсисчи/бошқа фирма пул берди. Буни қандай ёзаман — қарзми, даромадми — билмайман».
Диққат-тузоқ: фоизсиз ёрдамни «текин пул» деб ўтказиб юбориш — солиқ уни даромад деб ҳисоблайди — «бухгалтерия бошқа, солиқ бошқа»ни кўрасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз фирмага кирган пулни — қарз, ёрдам ёки даромад — тўғри таснифлайсиз.
Сизнинг саволингиз: «Валюта, конвертацияда қийналаман. Курс фарқини қайси счётга — даромадгами, харажатгами — чалкаштираман».
Диққат-тузоқ: қайта баҳоланмайдиган моддани баҳолаш — товар каби немонетар модда курс билан ўзгармайди — уни баҳолаб хато қилмайсиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз курс фарқини тўғри счётга ёзиб, валюта участкасини ўзингиз юритасиз.
Сизнинг саволингиз: «Импорт-экспорт операцияларининг проводкасини тушунишим қийин бўлади, тўхтаб қоламан».
Диққат-тузоқ: импорт ҚҚСини оддий харид каби ёзиш — у божхона қиймати асосида ҳисобланади — фарқини билмасангиз зачётда адашасиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз импорт ва экспорт операциясига иккиланмай тўғри проводка берасиз.
ҚҚС, фойда солиғи, устав ва дивиденд — раҳбар ва текширув олдида жавоб берадиган жойингиз.
Сизнинг саволингиз: «Ҳар ой ўнлаб фактура келади, қайсинисини зачётга оламан — аниқ билмайман. ҚҚСда чалкашаман».
Диққат-тузоқ: солиқсиз оборотга тегишли ҚҚСни зачётга олиш — у зачётга олинмайди, харажатга кетади — акс ҳолда солиқ қайтариб, жарима ёзади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз қайси фактурани зачётга олишни, қайси қисмни харажатга ёзишни аниқ ажратасиз.
Сизнинг саволингиз: «Соликдан келган хатлар ва фойда солиғи ҳисоботида қийналаман. Развотда чалкашаман».
Диққат-тузоқ: бухгалтериядаги ҳамма харажатни солиқда ҳам чегириш — айримлари чегирилмайди — билмасангиз солиқ хатини оласиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз фойда солиғи ва ҚҚС ҳисоботини далил билан, солиқдан хат кутмай тўлдирасиз.
Сизнинг саволингиз: «Устав фонди, таъсисчи улуши, дивиденд — буларни қайси счётга, қандай солиқ билан ёзишни билмайман».
Диққат-тузоқ: улушни моддий шаклда (ускуна) бериб, солиқни ўтказиб юбориш — бунда чиқиб кетиш ва ҚҚС юзага келади — «пул эмас-ку» деб адашмайсиз.
Натижа: Дарсдан кейин сиз устав, таъсисчи ва дивиденд операцияларини солиғи билан тўғри ёзасиз.
Сизнинг саволингиз: «Мақсадли маблағ, солиқ имтиёзи келди. Буни даромад қиламанми, қаерга ёзаман — билмайман».
Диққат-тузоқ: мақсадли маблағни дарҳол даромадга ёзиб юбориш — у мақсадга ишлатилгач тан олинади — вақтини чалкаштирсангиз солиқ нотўғри чиқади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз мақсадли тушум ва имтиёзни тўғри вақтда, тўғри счётда акс эттирасиз.
Сизнинг саволингиз: «Корхоналар бирлашиши, дебитор-кредиторни ўтказиш ва балансдан ташқари счётларда бутунлай чалкашаман».
Диққат-тузоқ: балансдан ташқари счётга иккита проводка бериш — у ерда икки ёқлама ёзув йўқ — фақат бир томон; буни билмасангиз баланс бузилади.
Натижа: Дарсдан кейин сиз қайта ташкил этиш ва балансдан ташқари мулкни хатосиз юритасиз.
Хуршида Бурхоновна Эшпулатова — сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, IN PLUS етакчи эксперти, амалиётчи бухгалтер.
Методология: Замира Джураева — солиқ маслаҳатчиси, «проводка сири» — локация усули муаллифи.
Моддалар, қарорлар, ставкалар — курснинг ичида, ҳужжати билан. Биз ёдлатмаймиз — керак пайтда ўзингиз топадиган қилиб ўргатамиз.
Нархни менеджердан сўранг — бир дақиқада жавоб оласиз
ёки қўнғироқ қилинг: 55-518-33-00
Ism va telefon raqamingizni qoldiring: savollaringizga javob beramiz. Yoki qoʼngʼiroq qiling: +998 55 518 33 00