IN PLUS
(78) 113-67-10

Иш столингиздаги саволнинг жавоби — шу курсда

Логистика, Яндекс, IT, воситачилик, автотранспорт ва дилерлик бухгалтерияси. Назария эмас: ҳужжат, ўтказма, ҳисобот. Лектор — Алишер Ниязов, IN PLUS етакчи эксперти.

Сиз қайси вазиятдасиз?

Яндекс / таксопаркда ишлайман«Яндексдан тушган пул — кимники?» Юк ташиш / экспедицияда ишлайман«ҚҚСни бутун суммадан тўлаяпманми?» IT компанияда ишлайман«Имтиёзни тўғри қўллаяпманми?» Воситачиман (комиссия, дилерлик)«Бутун оборотдан солиқ тўлайманми?» Корхонамда автопарк бор«ГСМ харажатини нима билан исботлайман?» Дилерлик / трансфер очяпмиз«Лицензия керакми? Нимадан бошлайман?» Барча 24 мавзуҲаммасини бирдан кўриш
ЯНДЕКС ВА ТАКСОПАРК БУХГАЛТЕРИЯСИ
Яндексдан тушган пул — кимники? Агрегатор схемаси
«Яндекс ҳар куни пул ташлайди, лекин ичида меники қанча, ҳайдовчиники қанча — чалкашиб кетаман».
  • Уч томонлама схемани охиригача ечамиз: Яндекс → таксопарк → ҳайдовчи. Депозит, Мультикард, комиссиялар — ҳар сўмнинг йўли кўринади.
  • Пул оқими схемасини ўз паркингизга мослаб чизиб оласиз.
  • Яндекс ҳисоботи билан банк выпискасини солиштиришни ўрганасиз — «фарқ қаерда?» деган тунги савол ёпилади.
  • Оферта шартномасини ўқишни ўрганасиз: қайси банди сизга мажбурият юклайди.
  • Типик хато: тушумни нотўғри суммада кўрсатиш — қандай қилиб «икки ёқлама солиқ»қа айланади ва бундан қандай қутуласиз.
Натижа: Дарсдан кейин Яндекс ҳисоботини очганда ҳамма рақам жойига тушади.
Ҳайдовчилардан 4% ушлайманми, йўқми? Ўзини ўзи банд қилганлар ва лицензиялар
«Ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган бўлса нима қиламан, шартномали бўлса нима? Хабарнома келса-чи?»
  • Ҳайдовчининг ҳар мақоми учун тайёр жадвал: ким, қанча, қачон тўлайди.
  • 4% ушлаш механизми: хабарнома, 424-шакл, муддатлар — амалда, намуна билан.
  • Янги талаб — алоҳида ҳисобрақам: кимга тегишли, қачондан, нима қилиш керак.
  • Лимитдан ошиб кетган ҳайдовчи билан нима бўлади — олдиндан кўриб қўясиз.
  • Ҳайдовчи лицензиялари: ким олади, қанча туради, харажати кимнинг ҳисобида.
  • Диққат-тузоқ: ушланмаган 4% кимнинг бўйнида қолади — реал ҳисоб-китоб билан.
Натижа: Дарсдан кейин ҳар тўловда «тўғри ушладимми?» деб иккиланмайсиз — лицензия масаласини ҳам ўзингиз ёпасиз.
Яндексдан келган фактураларни қаерга оламан? Ўзим кимга ёзаман?
«Ҳар ой учта-тўртта фактура келади, қайсинисини харажатга оламан, қайсинисини қайта ёзаман — аниқ билмайман».
  • Кирувчи ЭҲФлар бирма-бир: сервис комиссияси, ITS, тўлов тизимлари (Payme/Click/Paynet) — ҳар бирининг ўз счёти.
  • Комиссияни ҳайдовчиларга қайта тақдим этиш (перевыставление) — қачон шарт, қандай расмийлаштирилади.
  • Ўз мукофотингизга ЭҲФ: суммани қандай аниқлайсиз.
  • Мажбурий бонус ЭҲФ — кўпчилик билмайдиган, текширувда чиқадиган ҳужжат.
  • Корпоратив мижоз билан уч томонлама схема: ким кимга ЭҲФ ёзади, пул қандай айланади.
  • Didox/ЭҲФ тизимида амалда кўрсатамиз — эртага ўзингиз ёзасиз.
Натижа: Дарсдан кейин битта ортиқча сўм ҳам солиққа тушмайди — корпоратив шартномада ҳам.
Таксопаркнинг ойлик ҳисоби: проводкадан ҳисоботгача
«Ой охири келса юрагим сиқилади: нимадан бошлайман, нимани унутдим?»
  • Реал таксопарк рақамлари билан тўлиқ проводкалар занжирини ёзамиз — 1Cга кўчириб олсангиз бўлади.
  • Банк, депозит, овердрафт: транзит пулларни ўз даромадингиздан ажратасиз.
  • Банк талаблари ва оборот: тушум тўлиқ кўринмаса нима бўлади.
  • Бепул арендага олинган автомобиль: солиқ оқибати борми — аниқ жавоб оласиз.
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобини сатрма-сатр биргаликда тўлдирамиз.
  • Қонуний имтиёз: солиқни камайтириш шартлари — ёдлаш эмас, кодексдан топиш усули билан.
  • Автокамерал талабномаси келса нима қилиш керак — жавоб хатининг тайёр скелети.
  • Йирик паркларнинг тажрибаси: қайси схема текширувдан тоза ўтади.
Натижа: Дарсдан кейин ой ёпиш кечаси чек териш эмас — тартибли икки соатлик иш бўлади.
ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ВА ЛОГИСТИКА
Сиз кимсиз: ташувчими ё экспедиторми?
«Шартномада ‘экспедиция’ деб ёзилган, лекин амалда ўзимиз ташиймиз — қайси тартибда ҳисоблайман?»
  • Ташувчи билан экспедиторнинг фарқини бир жадвалда ечамиз: мақом ўзгарса — солиқ ўзгаради.
  • Шартномангизни дарсга олиб келинг: биргаликда ўқиймиз, мақомингизни аниқлаймиз.
  • Экспедитор шартномасида нима бўлиши шарт — намуна билан ишлаймиз.
  • Ўз ҳақингиз ва мижоз пулини шартномада тўғри ажратиш — кейинги барча ҳисобнинг пойдевори.
  • Диққат-тузоқ: аралаш ҳолат (ўзи ҳам ташийди, ҳам буюртма беради) — қандай бўлинади.
Натижа: Дарсдан кейин ким сифатида ишлаётганингизни ва қайси тартибда солиқ тўлашингизни аниқ биласиз.
ҚҚСни бутун суммадан тўлаяпсизми? База ва экспедитор проводкалари
«Мижоздан 22 миллион келади, ташувчига 20 миллион берамиз — ҚҚСни нимадан ҳисоблайман?»
  • Экспедиторнинг солиқ базаси — фақат ўз ҳақи: рақамли мисолда узил-кесил кўрсатамиз.
  • Оборотни бўлиш: қайси сумма сизники, қайсиниси транзит — ҳисоботда қандай кўринади.
  • Кирувчи ҚҚС: нимани зачётга оласиз, нимани олмайсиз.
  • ЭҲФни тўғри ёзиш: мижозга бутун суммагами ё ҳақигами — амалда кўрсатамиз.
  • Экспедиторнинг тўлиқ проводкалар занжири: мижоздан пул келди → ташувчига тўланди → ҳақ ёпилди.
  • Типик хатолар тўплами: транзит пулни даромадга олиш, актсиз харажат, бутун суммадан ҚҚС тўлаш — қанчага тушади, қандай қайтарилади.
Натижа: Дарсдан кейин ортиқча ҚҚС тўлашни тўхтатасиз — фақат ўз ҳақингиздан тўлайсиз.
0 ставка: ҳаққингиз бор, лекин қўрқасиз
«Экспорт ташишлар бор — 0 ставка қўйишга қўрқаман, ҳужжатим етарлимикан деб».
  • Қайси ташишларга 0 ставка тегишли — рўйхат билан, вазиятма-вазият.
  • 0 ставка учун шарт бўлган ҳужжатлар тўплами: нимасиз ставка «куяди».
  • Ҳужжатлар занжири: CMR, TIR, ЭТТЮ, инвойс, акт — нима шарт, нима ихтиёрий.
  • Янги ўзгаришлар: экспедиторлар учун нима ўзгарди ва қачондан.
  • 0 ставкани қўлладингиз — ҳисоботда қандай кўрсатасиз, зачёт нима бўлади.
  • Диққат-тузоқ: қўрқиб 12% тўлаш ҳам хато — фирма пулини йўқотади; иккала хатодан ҳам чиқамиз.
Натижа: Дарсдан кейин 0 ставкани ҳужжат билан, қўрқмасдан қўллайсиз.
Чегара ортидаги ҳамкор: норезидент, валюта ва курс фарқлари
«Қозоқ ташувчига пул ўтказяпмиз — солиғини ушлашим керакми, йўқми? Долларда келишганмиз, сўмда тўлашади».
  • Норезидентга тўлов қилаётганда солиқ агенти бўлишингиз мумкин — қачон, қандай текширилади.
  • Фрахт ва экспедиция ҳақи: иккаласига солиқ ҳар хил — фарқини рақамда кўрасиз.
  • Халқаро шартнома (икки ёқлама солиқ) қўлланиши: қайси ҳужжат керак, резидентлик сертификати қандай ишлайди.
  • Ушланган солиқни ҳисоботда кўрсатиш — шакл ва муддатлар билан.
  • Экспорт хизматларида шартнома расмийлаштириш ва валюта тушуми муддати (180 кун қоидаси).
  • Курс фарқлари: қайси санада, қайси курсда, қайси счётга — мисолда ҳисоблаймиз.
  • Диққат-тузоқ: ҳужжатсиз тўлов — солиқ бутун суммадан ҳисобланади; олдиндан ҳимояланамиз.
Натижа: Дарсдан кейин норезидентга ҳар тўловда нима ушлашни аниқ биласиз — валюта назоратидан ҳам тинч ўтасиз.
IT ВА ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР
IT Park резиденти бўлиш: аризадан мақомгача
«Резидент бўлсак солиқ камаяди дейишади. Лекин қандай бўлишни, нима талаб қилинишини аниқ биладиган одам йўқ».
  • Резидентликка ким лойиқ: рухсат этилган фаолият турлари ва уларни ўз фаолиятингизга солиштириш.
  • Ҳужжатлар тўплами: бизнес-режа қандай ёзилади, нима кўрилади, қанча кутилади.
  • Виртуал офис: офиси йўқ компания ҳам резидент бўла олади — шартлари билан.
  • Мақом олгандан кейинги биринчи қадамлар: солиқни хабардор қилиш, кабинет, ҳисоботлар.
  • Диққат-тузоқ: мақом олинган ой билан имтиёз бошланган ой — бир эмас; хато қилмай бошлаймиз.
Натижа: Дарсдан кейин резидентлик ҳужжатларини ўзингиз тайёрлаб, жараённи бошқарасиз.
Имтиёзлар қандай ишлайди: ходим солиғидан ҚҚСгача
«Имтиёз бор дейишади, лекин қандай қўллашни аниқ биладиганни ҳали учратмадим».
  • Ходимлар солиғи: имтиёзли ставка қандай ҳисобланади, кимга тегишли, кимга йўқ (шартнома турига қараб).
  • Ижтимоий солиқ ва касаллик варақаси, таътил пуллари — имтиёз буларга ҳам ишлайдими.
  • Фойда солиғи: имтиёзли даромад ва имтиёзсиз даромадни ажратиш — ҳисоботда қайси сатрга тушади.
  • ҚҚС: «ҚҚСсиз» ЭҲФ ёзиш, кирувчи ҚҚС зачёти нима бўлади, алоҳида ҳисоб қандай юритилади.
  • IT Park олдидаги мажбуриятлар: ажратма, ҳисоботлар календари, аудит, мақомдан маҳрум бўлиш ҳолатлари.
  • Диққат-тузоқ: рухсат этилмаган фаолиятдан даромад — бутун имтиёзни хавфга қўяди.
Натижа: Дарсдан кейин ҳар имтиёзни ҳужжат билан асослаб қўллайсиз — резидентликни йўқотмайсиз.
Дастурга шартнома ва ҳисоб: буюртмами, лицензиями — активми, харажатми?
«Дастур сотдикми, лицензия бердикми, ҳуқуқ ўтказдикми — қоғозда бир хил кўринади, ҳисоби ҳар хил экан».
  • Уч битим тури — уч ҳисоб схемаси: буюртма асосида ишлаб чиқиш, мутлақ ҳуқуқ сотиш, лицензия бериш.
  • Ҳар тури учун шартнома намунаси: қайси банд нимани ҳал қилади.
  • Даромадни қачон тан оласиз: бир йўла ёки даврларга бўлиб — лицензияда бу асосий савол.
  • Сублицензия: сиз олган ҳуқуқни бошқага берсангиз, ҳисоб қандай ўзгаради.
  • Актив ё харажат: қиймат мезони бўйича аниқ чегара — рақам билан.
  • Номоддий активни кирим қилиш, амортизация қилиш, ҳисобдан чиқариш — тўлиқ занжир.
  • Рақамли дистрибуция: дискси, қоғозсиз маҳсулотни бир томонлама ҳужжат билан расмийлаштириш.
  • Божхонасиз импорт: рақамли маҳсулот чегарадан ўтмайди — ҳужжати қандай бўлади.
  • Кўпчилик адашадиган жой: битим турини нотўғри аташ ва йирик дастурни харажатга уриб юбориш — баланс ҳам, солиқ ҳам нотўғри бўлади.
Натижа: Дарсдан кейин ҳар битимга тўғри шартнома танлаб, дастурни тўғри жойга — актив ё харажатга оласиз.
Чет эл билан иш: экспорт, импорт, роялти, дивидендлар
«Хорижга хизмат сотдик, валюта тушди — энди буни қайси курсда, қаерга, қандай ёзаман?»
  • Экспорт шартномаси: электрон расмийлаштириш, кичик суммаларга енгиллик, валюта тушуми назорати.
  • Норезидентдан хизмат сотиб олиш: ҚҚС бўйича агентлик мажбурияти қачон туғилади.
  • Роялти тўловлари: тўлов манбаида солиқ, халқаро шартнома қўллаш имконияти.
  • Хорижий муассисларга дивиденд: ставкалар ва имтиёз шартлари — қачон камаяди.
  • Курс фарқлари ва валюта ҳисоби: даромадми, харажатми — санама-сана мисолда.
Натижа: Дарсдан кейин чет эл билан ҳар битимни валюта назорати ва солиқ бўйича тоза ёпасиз.
ВОСИТАЧИЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ
Воситачилик нима ва сиз воситачимисиз?
«Биз олиб-сотамизми ё ўртадамизми — ўзим ҳам аниқ айтолмайман. Шартномада эса ‘хизмат’ деб ёзилган».
  • Воситачиликнинг белгилари: қачон сиз сотувчисиз, қачон фақат ўртадасиз — оқибати тубдан фарқ қилади.
  • Комиссия ва топшириқ шартномалари: фарқи нимада, қайсиниси сизга мос.
  • Кимнинг номидан, кимнинг ҳисобидан — шу икки савол бутун ҳисобни белгилайди.
  • Шартномангизни қайта ўқиймиз: воситачилик белгилари борми — жойида аниқлаймиз.
  • Кўпчилик адашадиган жой: воситачини сотувчи деб ҳисоблаш — бутун оборотга солиқ тўлашга олиб боради.
Натижа: Дарсдан кейин мақомингизни аниқ биласиз — ва фақат ўз ҳақингиздан солиқ тўлайсиз.
Даромадингиз нима: ҳақми ё бутун тушумми?
«Кассамиздан катта пул ўтади, лекин меники фақат фоиз. Солиқчи бутун суммани кўрса нима дейман?»
  • Воситачилик ҳақининг турлари: фоиз, қатъий сумма, қўшимча мукофот — ҳар бирининг ҳисоби.
  • Харажатларни қоплаш: комитент ҳисобидан қилинган харажат сизнинг харажатингиз эмас — қандай ажратилади.
  • Даромадни қайси санада тан оласиз: ҳисобот тасдиқланган кунми, пул келган кунми.
  • ҚҚС: ҳақингизга қандай қўшилади, комитент товарига қандай — иккисини аралаштирмаймиз.
  • Диққат-тузоқ: транзит пулни даромадга ёзиш — ортиқча солиқ ва нотўғри ҳисобот.
Натижа: Дарсдан кейин даромад базангизни тўғри аниқлайсиз — ортиқча солиқ тўламайсиз.
Проводкалар: транзит пуллар балансдан ташқарида
«Комитент товарини қайси счётга оламан? Пул келди — кимники? Проводкани ҳеч ким кўрсатмаган».
  • Балансдан ташқари счётлар: комитент товари сизнинг активингиз эмас — қандай юритилади.
  • Пул оқими проводкалари: мижоздан келди → комитентга ўтди → ҳақ ажралди — тўлиқ занжир.
  • Етти тайёр схема: сиз ва ҳамкорингизнинг солиқ статусига қараб (ҚҚС тўловчи, тўламайдиган, аралаш).
  • Ҳар схемага реал рақамли мисол — дафтарингизга кўчириб оласиз.
  • Типик хатолар: товарни ўз балансига олиш, ҳақни кеч тан олиш, қоплама харажатни ўзиники қилиш.
Натижа: Дарсдан кейин ҳар қандай воситачилик операциясини проводкада хатосиз акс эттирасиз.
ЭҲФ занжири, ҳисоботда акс эттириш ва норезидентлар
«Комитент фактурани менга ёзади, мен мижозга ёзаман — зачёт кимга тегади? Ҳисоботнинг қайси сатрига ёзаман?»
  • Воситачиликда ЭҲФ занжири: ким кимга, қайси суммага, қайси белги билан ёзади.
  • Воситачи реестри: нима учун керак, қандай тўлдирилади — намунада ишлаймиз.
  • Қайта тақдим этишда (перевыставление) зачёт ҳуқуқи кимда — аниқ жавоб.
  • Уч томонлама вазиятлар: комитент → воситачи → харидор занжирида хато қаерда кўп чиқади.
  • Диққат-тузоқ: нотўғри белгили ЭҲФ — мижозингиз зачётдан айрилади ва сиздан ундиради.
  • Фойда солиғи ҳисоботида воситачилик: қайси илова, қайси сатрлар — намунада тўлдирамиз.
  • ҚҚС ҳисоботида воситачи: ўз ҳақи ва транзит оборот қандай кўринади.
  • Норезидент учун воситачилик: экспорт хизмати бўладими, валюта тушуми қандай назорат қилинади.
  • Консигнация: хорижий товарни воситачиликка олиш — божхона ва курс фарқлари билан тўлиқ мисол.
  • Норезидентга тўловда солиқ агенти бўлиш эҳтимоли — қачон, қандай текширасиз.
Натижа: Дарсдан кейин ЭҲФ занжирини зачёт йўқотмасдан қурасиз ва ҳисоботнинг ҳар сатрини онгли тўлдирасиз.
АВТОТРАНСПОРТ ВА ТОВАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ
Автомобиль балансга келди: нима қиламан?
«Фирма машина олди. Қайси суммада кирим қиламан? Йўл фонди тўловини қўшаманми? Амортизацияни қандай танлайман?»
  • Кириш қийматини йиғиш: нарх, расмийлаштириш, мажбурий тўловлар — нима киради, нима кирмайди.
  • Амортизациянинг тўртта усули: қайсиниси сизга фойдали — рақамли таққослов билан.
  • Ижарага олинган автомобиль: нотариал расмийлаштириш, харажатларини ким кўтаради.
  • Қайта баҳолаш, модернизация, ҳисобдан чиқариш — автомобилнинг тўлиқ ҳаёт йўли.
  • Диққат-тузоқ: кириш қийматини нотўғри йиғиш — йиллар давомида нотўғри амортизация дегани.
Натижа: Дарсдан кейин автомобилни кирим қилишдан чиқаришгача хатосиз юритасиз.
Бензин, запчасть, йўл варақаси: харажатни меъёр ва ҳужжат билан ҳимоя қилиш
«Солиқчи келса, ГСМ харажатимни нима билан исботлайман? Йўл варақасини тўлдирмаймиз — тўғри қиляпмизми?»
  • Ёқилғи меъёрлари: базавий меъёр қаердан олинади, қайси коэффициентлар қўшилади.
  • Ҳисоблаш формуласи: йўл варақасидаги километрдан харажат суммасигача — мисолда ҳисоблаймиз.
  • Меъёрдан ортиқ сарф: сабаби, ҳужжати, солиқ оқибати.
  • Запчастлар, шиналар, аккумуляторлар: алмаштириш харажатини қайси счётга, қандай муддатда.
  • Йўл варақаси шакллари: юк ва йўловчи ташишда қайси шакл, қайси устун шарт.
  • ТТН ва CMR: товар ҳаракатининг ҳужжати — қачон қайсиниси ишлайди.
  • Йўл варақасисиз ёзилган ГСМ — текширувда нима бўлади: реал оқибат.
  • Электрон ҳужжатлар: янги тартиблар нимани ўзгартиряпти.
  • Ички ҳужжатлар: буйруқ билан тасдиқланган меъёрлар ва минимал-етарли тўплам — текширувдаги биринчи ҳимоя чизиғингиз.
Натижа: Дарсдан кейин ҳар литр бензин меъёр ва ҳужжат билан ёпилади — «исботланг» деганда тайёрсиз.
Камомад, тўкилган-бузилган товар: кимнинг ҳисобидан?
«Йўлда товар камайиб келди. Табиий йўқотишми, айбдорданми, ўз зараримизми — қандай ажратаман?»
  • Табиий йўқотиш меъёрлари: қайси товарга бор, қандай ҳисобланади, қайси ҳужжат асос.
  • Меъёрдан ортиқ камомад: айбдор аниқланса ва аниқланмаса — иккала йўл проводкаси.
  • Ташишда бузилган товарни ҳисобдан чиқариш: янгиланган тартиб — энди осонроқ, лекин шартлари бор.
  • Инвентаризация: камомадни қачон ва қандай расмийлаштирасиз.
  • Диққат-тузоқ: камомадни индамай харажатга ёзиш — фойда солиғида чегирилмайди, ҚҚС оқибати ҳам бор.
Натижа: Дарсдан кейин камомадни жарима олмасдан, тўғри ҳужжат билан ёпасиз.
Етказиб бериш: ўз машинамизми ё ёлланганми?
«Мижозга товарни ўзимиз етказамиз. Бу харажат таннархгами, сотиш харажатигами? Ё алоҳида хизматми?»
  • Ўз транспорти билан етказиш: харажатларни йиғиш ва тақсимлаш — таннарх ва давр харажати чегараси.
  • Етказиш алоҳида хизмат сифатида: қачон алоҳида даромад бўлади, ҚҚСи қандай.
  • Автокомпания ёллаш: ҳужжатлар, зачёт, таққослов — қайсиниси қачон арзон тушади.
  • Аралаш ҳолатлар: бир рейсда ўз товари ҳам, буюртма ҳам — тақсимлаш усули.
  • Кўпчилик адашадиган жой: етказиш харажатини ҳаммасини таннархга уриш — фойда солиғида хато.
Натижа: Дарсдан кейин етказиш харажатини тўғри тақсимлайсиз — баланс ҳам, солиқ ҳам тоза.
ДИЛЕРЛИК, ЧАРТЕР ВА ТРАНСФЕР
Трансфер хизматини бошлаяпмиз: лицензиядан биринчи рейсгача
«Раҳбарим трансфер хизматини йўлга қўймоқчи. Лицензия керакми? Ҳайдовчига қанақа талаб? Мен нимадан бошлайман?»
  • Трансферни ташкил қилишнинг учта варианти: ўз автопарки, ёлланган ташувчи, аралаш — ҳар бирининг ҳисоби.
  • Лицензия талаблари: қайси фаолиятга шарт, ҳайдовчи тоифаси, жарима хатари.
  • Индивидуал ва гуруҳли трансфер: нархлаш ва даромад ҳисоби қандай фарқ қилади.
  • Трансфер харажатлари: ёқилғи, ҳайдовчи, амортизация — таннархга йиғиш тартиби.
  • Биринчи ой ҳужжатлари: шартнома, буюртма, йўл варақаси, акт — тўплам билан чиқасиз.
Натижа: Дарсдан кейин раҳбарга «бошлайверинг, ҳисоби менда» дейсиз.
Чартер қатнов: харажатлар қаерга ёзилади
«Чартер рейс уюштирдик — харажатларнинг қайсиниси таннархга, қайсиниси алоҳида кетади?»
  • Чартер қатновнинг ҳисоб схемаси: даромад қачон тан олинади, харажат қандай йиғилади.
  • Технологик йўқотиш: меъёр ичидагиси таннархга, ортиғи давр харажатига — чегарасини аниқ оламиз.
  • Бўш ўриндиқлар ва тўлиқ банд бўлмаган рейс: зарарни қандай ҳисобга оласиз.
  • Мижозларга хизмат кўрсатиш харажатлари: нима таннархда, нима сотиш харажатида.
  • Диққат-тузоқ: ҳамма харажатни таннархга йиғиш — фойда солиғида хатога олиб боради.
Натижа: Дарсдан кейин чартер харажатларини тўғри тақсимлайсиз — на ортиқча солиқ, на хато баланс.
Дилерлик схемаси ва уч томонлама ЭҲФ
«Биз дилермиз: товар заводники, пул мижозники, ўртада биз. Фактурани ким кимга ёзади?»
  • Дилерлик муносабатининг ҳуқуқий кўриниши: олди-сотдими ё воситачиликми — оқибати катта фарқ.
  • Уч томонлама ЭҲФ схемаси: завод → дилер → харидор занжирида ҳужжатлар тартиби.
  • Дилер мукофоти: сотув ҳажмидан бонус олсангиз — қайси даромад, қандай ҳужжат.
  • Кафолат хизмати ва сотувдан кейинги харажатлар: кимнинг ҳисобида, қандай ёпилади.
  • Балансдан ташқари ҳисоб: сизда турган, лекин сизники бўлмаган товар.
Натижа: Дарсдан кейин дилер ҳисобини нолдан йўлга қўясиз — ҳужжатлар занжири тўлиқ бўлади.
Ҳайдовчилар устамаси ва ходимлар харажатлари
«Ҳайдовчиларимиз доим йўлда — уларга устама тўлаш керакми? Ходимларга овқат беряпмиз — бу уларнинг даромадими?»
  • Ҳаракатланувчи иш характери учун устама: кимга тегишли, қандай ҳисобланади.
  • Устама ставкалари ва ҳисоблаш тартиби — реал ойлик мисолида.
  • Устаманинг солиқ томони: даромад солиғи ва ижтимоий солиққа қандай киради.
  • Ички ҳужжат: буйруқ, табель, ҳисоб-китоб варағи — намуналар билан.
  • Диққат-тузоқ: устама тўламаслик — меҳнат инспекцияси ва ходим даъвоси хатари.
  • Ходимлар овқатланишини ташкил қилишнинг йўллари: ошхона, компенсация, талон — ҳар бирининг солиқ оқибати.
  • Қайси ҳолатда ходим даромади ҳисобланади, қайсинисида корхона харажати бўлиб қолади.
  • Ҳужжатлаштириш: жамоа шартномаси, буйруқ, рўйхатлар — нимасиз харажат «ҳавода» қолади.
  • Фойда солиғида чегирилиши: қайси шартда мумкин.
  • Бошқа ижтимоий харажатлар: йўл ҳақи, форма, телефон — умумий қоида билан ечамиз.
Натижа: Дарсдан кейин устамани ҳам, ҳар ижтимоий харажатнинг солиқ оқибатини ҳам олдиндан аниқ айтасиз.
Ҳеч нарса топилмади. Бошқа сўз билан ёзиб кўринг ёки менеджерга қўнғироқ қилинг: (78) 113-67-10.

Формат — ишлаётган бухгалтер учун

Ҳар мавзуда — амалиёт

20тест
10задача
6кейс

Дарслар жадвали

Алишер Ниязов — IN PLUS лектори ва етакчи эксперти
  • 100 дан ортиқ корхоналарга аутсорс – бухгалтерия хизматини кўрсатувчи лойиҳа асосчиси.
  • Қўқон шаҳридаги бухгалтерларни тайёрлаш – ўқитиш маркази асосчиси.
  • Бош бухгалтер, Солиқ маслаҳатчиси, аудитор.
  • IN PLUS лектори ва етакчи эксперти.

Нарх ва тўлов

3 750 000 сўм 05.10.2026 гача 100% тўлов қилинганда — 28% чегирма билан
5 200 000 сўм 05.10.2026 сўнг тўлов қилинганда — тўлиқ нарх

Бўлиб тўлаш бор — катта сумма бирдан чиқмайди.

Раҳбарингиз тўлаб берсинми? Тайёр асоснома хатини берамиз — кўп раҳбарлар ўзи тўлаяпти: бухгалтер ўқиса, фирма жарима хатаридан ҳимояланади.

Жойни банд қилиш: (78) 113-67-10 (55) 518-33-00

Ariza qoldiring — oʼzimiz qoʼngʼiroq qilamiz

Ism va telefon raqamingizni qoldiring: savollaringizga javob beramiz. Yoki qoʼngʼiroq qiling: +998 55 518 33 00

← Orqaga