«Ўтган даврлар бухгалтерия ҳисобини тиклаш» курси
Бу курс назария ўқимайди. Ҳар дарс иш столингиздаги реал савол билан бошланади ва тайёр ечим — ҳужжат, ўтказма, ҳисобот билан тугайди.
Ишни бошлашдан олдин: фалокат кўламини ўлчаш, ўзингизни ҳимоялаш ва аниқ режа тузиш
Сизнинг саволингиз: «Менгача 1С юритилмаган, мен ҳам юритмаяпман — охири солиқ оқибати қандай бўлишини тахмин қилиб юрибман. Қаердан бошлашни ҳам билмайман.»
Натижа: Дарсдан кейин сиз исталган нотаниш базани 1–2 кунда 20 нуқта бўйича текшириб, хавфларни сумма билан айтиб бера оласиз.
Сизнинг саволингиз: «Кассада 50 минг сўмлик фарқ топдим дейлик — шу арзимаган пул учун бутун фирма даражасини кўтараманми? Мижозга нархни ошириб айтаманми?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз даражани ёзма ва асосли қўясиз — ундан келиб чиққан муддат ва нархни ҳеч ким «баҳс» билан бузолмайди.
Сизнинг саволингиз: «Мен ярим йилдан бери далолатномасиз ишлаяпман. Кечми? Аввалги бухгалтер эса телефонга ҳам чиқмайди.»
Натижа: Дарсдан кейин қўлингизда учта имзоланган ҳужжат бўлади — ўтмиш хатолари кимники экани санаси билан қайд этилган.
Сизнинг саволингиз: «Директор «компания очилганидан бери ҳаммасини тикла» дейди. Ўзим эса «ўтган йилнинг ўзи етар» деб турибман. Иккимиз ҳам адашаётган бўлсак-чи?»
Натижа: Дарсдан кейин сизда олти маррали 90 кунлик ёзма режа бўлади — ҳар маррасини директор ўзи текшира олади.
Сизнинг саволингиз: «Мижоз сўраяпти: «Юритиш сизда ойига 4 миллион. Нега бир йилни тиклаш ўша 4 эмас, 18 миллион туради?» — жавобим йўқ, нархни ҳам ҳисоблаб эмас, тахминлаб айтаман.»
Натижа: Дарсдан кейин сиз нархни арифметика билан ҳимоя қиласиз ва мижоз «нега бунча қиммат?» деганда уч жумлалик тайёр жавобингиз бўлади.
Тиклашнинг пойдевори: тоза база, банк-касса ва контрагентлар билан ҳисоб-китоблар
Сизнинг саволингиз: «Директор «эски база — шармандалик, ўчир-да, тоза варақдан бошла» деяпти. Ўчирсам — кейин бирор нарса исботлай оламанми?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз база тақдири ҳақидаги қарорни ёзма асослаб, тоза базани қайси санадан очишни аниқ айтасиз.
Сизнинг саволингиз: «Ҳар қолдиқ учун ҳужжат излайманми? Контрагент аллақачон йўқ бўлса, солиштириш далолатномасини имзолайдиган одамнинг ўзи қолмаган бўлса-чи?»
Натижа: Дарсдан кейин ҳар кириш қолдиғингиз ёнида уни тасдиқлайдиган ташқи ҳужжат номи туради — текширув келса, кўрсатасиз.
Сизнинг саволингиз: «Ҳар ой учта-тўртта счёт, минглаб қатор кўчирма. Қаторма-қатор солиштирсам — бир ойлик иш. Бошқа йўли борми ўзи?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз икки йиллик банкни бир кунда солиштириб, фарқни сабабма-сабаб сўмигача ёпасиз.
Сизнинг саволингиз: «Прорабдан аванс ҳисоботини талаб қиламан, лекин директорга буйруқ беролмайман-ку. Бўшаб кетганидан ундириб бўлмаса — списание қиламанми?»
Натижа: Дарсдан кейин ҳар осилган суммага ёзма қарорингиз бўлади: ким, қанча, қачон ва қандай асосда ёпади.
Сизнинг саволингиз: «Савдо бўлими реестр юритмаган, ҳамма тушум битта счётда уюлиб ётибди. Ким тўлаган, ким қарздор — ҳеч ким билмайди. Буни қандай очаман?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз ҳар шартнома бўйича ким кимга қанча қарз эканини реестрда кўрсатасиз — кейсда шу метод компания билмаган 11,8 млрд қарзни очади.
Сизнинг саволингиз: «Тажрибамдан биламан: сверка хатларининг ярмига умуман жавоб қайтмайди. Кейин нима — кутиб ўтираманми?»
Натижа: Дарсдан кейин сизда кунма-кун ёзилган сверка режаси ва ҳар қарз учун ҳужжатли қарор бўлади — «жим» контрагент ҳам ишни тўхтатолмайди.
Активларни тиклаш: захиралар ва таннарх, асосий воситалар, валюта ва қарзлар — энг қиммат хатолар участкаси
Сизнинг саволингиз: «Директор «1Сда ҳаммаси бор-ку, қолдиқни чиқариб ол-да ишла» дейди. Лекин 1Сдаги рақамга ўзим ҳам ишонмайман — омбор етти йил санамаган.»
Натижа: Дарсдан кейин сиз «компьютерда бор — омборда йўқ» фарқини даврига қадар аниқлаб, ҳужжатли ёпасиз.
Сизнинг саволингиз: «Директор ўз маржасини билмайди — нарх «қўшниларникидек» қўйилган. Мендан бир квадрат метр таннархини сўраса, нима дейман?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз директорга «метр таннархи — шунча, сотув — шунча, маржа — шунча» деб ҳужжат асосида айтасиз.
Сизнинг саволингиз: «Аввалги бухгалтер «иншоотлар вақтинчалик, кадастр керак эмас» деб ёзиб кетган. Уларда одамлар уч йилдан бери ишлаяпти. Очсам — қанча чиқади деб қўрқяпман.»
Натижа: Дарсдан кейин сиз ўтказиб юборилган амортизацияни йилма-йил қайта ҳисоблаб, солиқ оқибатини директорга олдиндан айтасиз.
Сизнинг саволингиз: «Директор «кадастр йўқ — бино юридик жиҳатдан йўқ, демак солиқ ҳам йўқ. Рўйхатга олиш нимага керак?» дейди. Ичимда бир нарса нотўғрилигини сезаман, лекин исботлай олмайман.»
Натижа: Дарсдан кейин сизда объектлар бўйича қарорлар жадвали бўлади: қайсиси ўтказилади, қайсиси рўйхатдан ўтади, қайсиси чиқарилади — ҳар бири ўтказмаси ва солиқ таъсири билан.
Сизнинг саволингиз: ««Счёт валютада-ку, курс ўсяпти-ку» деб бухгалтер хурсанд бўлиб даромад ҳисоблайверган. Қаери хато — ва энди буни қандай тўғрилайман?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз исталган валюта моддасини бир дақиқада текшириб, курс фарқини тўғри белги билан ҳисоблайсиз.
Сизнинг саволингиз: «Қарор бор, имзо бор. Лекин давлат реестрида ўзгариш йўқ. Қайси бирига ишонаман — ва директорга буни қандай айтаман?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз «фойданинг 93 фоизи ҳаводан» бўлган балансни тузатиб, ҳақиқий қарзни ҳужжат билан кўрсата оласиз.
Одамлар, давлат ва натижа: иш ҳақини легаллаштириш, солиқ сверкаси, қайта топшириш тактикаси ва ишни ҳимоя қилиш
Сизнинг саволингиз: «Мижоз «ходимларнинг бир қисми конвертда олади, сиз ҳисобни юритаверинг, аралашманг» дейди. Мен қаерда тураман — ва нима хавф остида?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз икки йиллик иш ҳақи участкасини бир кунда сканерлаб, ҳар фарқни далил билан реестрга киритасиз.
Сизнинг саволингиз: «Ҳар иккинчи янги бош ҳисобчининг биринчи фикри: «буйруқларни орқа сана билан чиқариб қўяман — гўё бошидан тартибли бўлган». Нега бу энг хавфли йўл?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз легаллаштиришни жиноятга айлантирмасдан ўтказасиз — ҳар қадами ҳужжатли, ҳар суммаси ҳисобланган.
Сизнинг саволингиз: «1С «ортиқча тўлов бор» дейди, кабинетдаги карточка «боқимонда» дейди. Иккита ҳақиқат — қайси бирига ишонаман?»
Натижа: Дарсдан кейин сиз тўрт солиқ бўйича сверкани ўзингиз ўтказиб, ҳар фарқ учун қайси қуролни ишлатишни аниқ айтасиз.
Сизнинг саволингиз: «Бир мижоз 36 та аниқлаштирилган ҳисоботни бир кечада топширган — кейинги ҳафта йигирмата сўровномага жавоб беролмай қолган. Мен ҳам шундай қилиб қўймайми?»
Натижа: Дарсдан кейин сизда кетма-кетлиги, тўловлари ва камерал нуқталари ёзилган қайта топшириш календари бўлади — кўчкисиз.
Сизнинг саволингиз: «Таъмирни кўрсатмасангиз — эгаси учун сиз уч ой йўқолган одамсиз. Ҳисоботсиз лойиҳа «нимадир қилиб юрган бухгалтер»га айланади.»
Натижа: Дарсдан кейин сиз ишингизни пул–хавф–муддат тилида беш дақиқада ҳимоя қиласиз — ва тиклаш мижозини доимий мижозга айлантирасиз.
Замира Джураева — курс муаллифи, аудитор. Курс ҳақиқий аудиторлик иши материаллари асосида қурилган.
Telegram орқали ёзинг — менеджер жорий оқим шартлари ва нархни айтади.
Тўловни қисмларга бўлиб тўлаш мумкин — шартларини менеджердан аниқланг.
Курсга юборишни раҳбарга асослаб берадиган тайёр хат берамиз — «нега айнан шу курс» деган саволга жавоб билан.
ёки қўнғироқ қилинг: 55-518-33-00
Ism va telefon raqamingizni qoldiring: savollaringizga javob beramiz. Yoki qoʼngʼiroq qiling: +998 55 518 33 00