ГТД, божхона қиймати, импорт таннархи, зачёт, 0% ставка, норезидент ва курс фарқи — ҳар дарс сизнинг иш столингиздаги реал савол билан бошланади ва тайёр ечим билан тугайди.
Мураккаб атама эмас — иш столингиздаги учта аниқ натижа.
Реал ГТД устида ишлаймиз: қайси катакда божхона қиймати, қайси катакда тўлов, қайси сатр 1С га қандай тушади. «Каната акс эттираман?» деган савол тугайди.
Транспорт, бож, йиғим, брокер, сертификат — қайси харажат таннархга, қайси бири зачётга. Импорт ҚҚСини қачон ва қандай зачётга олишни аниқ биласиз.
Норезидентга тўлов, курс фарқи, 0% ставка, муддатлар — жавобни рақам ва ҳужжат билан берасиз. Бу — ойлигингизга ҳам, обрўйингизга ҳам таъсир қиладиган фарқ.
Чап устундаги жумлалар — сўровномада ўқувчиларимиз ўз қўли билан ёзганлари. Ўзингизни топсангиз, курс айнан сизга.
Булар — 223 та сўровномадан олинган жонли жумлалар, деярли ўзгартирилмаган ҳолда. Курс дастури айнан шу саволлар устига қурилган.
«GTD va IM40 ni to‘g‘ri o‘qish, 1C bazaga to‘g‘ri kiritish — shunga qiynalaman.»
— импорт корхонаси бухгалтери«Таможня нархи бн фактура нархи ўртасидаги фарқни қанақа акс эттиришда иккиланаман.»
— бош ҳисобчи«Импорт қилинганини ҚҚС ҳисоботига кўрсатишни билмайман; манфий сальдо чиқади.»
— улгуржи савдо бухгалтери«Норезидент солиғи, 137-код, 29-код — қачон тўланиши, шунга қийналаман.»
— аутсорс бухгалтер«Валюта операция, курс фарқи — шуларда адашаман.»
— 5 йиллик тажрибали бухгалтер«Приход қилганим билан унгача бўлган ҳужжатларни тушунмайман — қаердан келган, нима ҳужжат қилинади, шуларнинг ҳаммасини тўлиқ ўрганиш учун.»
— янги бошлаган бухгалтер«Эксперт бўлмоқчиман, ўзига ишонган бухгалтер бўлмоқчиман бу соҳада.»
— бош ҳисобчи ёрдамчиси«Operatorlikdan mustaqil qaror qiladigan hodimga aylanishni istayman.»
— корхона бухгалтериҲар савол курс дастурида алоҳида мавзу ёки амалий вазият сифатида ишланади.
Ўзингизга мос йўналишни танланг — ичида беш-олтита мавзу: сизнинг саволингиз, нима ўрганасиз, диққат-тузоқ ва дарсдан кейинги аниқ натижа. Жами 7 йўналиш, 36 мавзу.
Контракт, инвойс, валюта назорати — экспорт-импортнинг пойдевори
ГТД, таможня қиймати, таннарх, 1С проводкалари — бошидан охиригача
0% ставка, валюта тушуми, курс фарқи, таннарх — хатосиз юритиш
Реализация жойи, хизматлар, солиқ агенти — ҚҚСни ишонч билан ҳисоблаш
137/29 код, ставкалар, резидентлик сертификати, доимий муассаса
Курс фарқи, қайта баҳолаш, 9540/9620, бўнак, кросс-курс
IT/дастур, мева-сабзавот, умидсиз қарз, оффшор — ноёб ҳолатлар
Дарс тугагач ёзувлар ва тайёр иш пакети сизда қолади — эртага иш столингизда ишлатасиз. Пакет 2026 йил сентябрь ҳолатига янгиланган.
Январдан сентябргача чиққан ва ташқи савдога бевосита тегадиган ҳужжатлар: божхона ислоҳоти, тариф квоталари, толлинг, бонд омборлари, репатриация акцияси, режим чегараси. Ҳар банд «ҳужжат → нима ўзгарди → нима қилиш керак» тартибида.
Тестлар оғир: тўғри жавобни узунлигига ёки «расмийроқ» кўринишига қараб танлаб бўлмайди. Кейслар эса ҳар бўлимни тўлиқ қайта ишлашга мажбур қилади. Саволлар ва ечимлар алоҳида файлларда.
Контракт чек-листи, инвойс варағи, «E-kontrakt» карточкаси, валюта муддатлари жадвали, божхона қиймати асосномаси, таннарх калькуляцияси, ГТД реестри, 0% тасдиқ чек-листи, норезидент карточкаси ва бошқалар.
Буйруқ, бухгалтерия ҳисоби сиёсати, солиқ сиёсати, ҳужжат айланиши жадвали, муддатлар календари ва ишчи счётлар режасининг аналитик кесимлари. Ўз корхонангизга мослаштириб тасдиқлайсиз.
Ҳар дарс ёзувда қолади; платформада 4 ой такрор кўрасиз. Презентациялар, амалий задачалар ва қонунчилик асослари тўплами ҳам пакетга киради.
Курс харажатини «солиқ ва валюта рискини камайтириш» деб асослайдиган матн. Нусха олиб, ўз рақамларингизни қўясиз.
Ташқи савдо қонунчилиги шу йил кўп ўзгарди — айниқса августда. Эски конспект бўйича ишлаш хатонинг энг қисқа йўли. Қуйидагиларнинг ҳар бири дарсда амалий вазият ва ечим билан кўрсатилади.
Йўналиш номини босинг — ичидаги мавзулар очилади. Ҳар мавзу — сизнинг иш столингиздаги савол.
| Дарс | Сана | Кун | Формат |
|---|---|---|---|
| 1-дарс | 25.10.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 2-дарс | 01.11.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 3-дарс | 08.11.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 4-дарс | 15.11.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 5-дарс | 22.11.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 6-дарс | 29.11.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 7-дарс | 06.12.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
| 8-дарс | 13.12.2026 | Якшанба | Оффлайн / Zoom |
Сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, сертификатланган аудитор, IN PLUS асосчиси. Амалиётчи устоз: назария эмас, ўзи юритган иш столидаги вазиятлардан гапиради — ГТД, божхона қиймати, норезидентга тўлов ва солиқ низолари бўйича кундалик амалиётдан мисоллар билан ўргатади. Курс куратори — Хуршида Бурхоновна, сертификатланган солиқ маслаҳатчиси: дарслар орасидаги саволларингизга у жавоб беради.
Телефон: (78) 113-67-10 · (55) 518-33-00
Битта партиядаги битта хато одатда курс нархидан бир неча баравар қиммат тушади. Курс — харажат эмас, риск камайтириш.
Ҳаммага эмас — шунинг учун очиқ ёзиб қўямиз.
«Экспорт-импорт 2026» гуруҳига қабул бошланди — дарслар 25.10.2026 дан. Чегирма 20 октябргача, жой чекланган.
Жойни банд қилиш — @InPlus_auditТелефон: (78) 113-67-10 · (55) 518-33-00
Ism va telefon raqamingizni qoldiring: savollaringizga javob beramiz. Yoki qoʼngʼiroq qiling: +998 55 518 33 00